Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 24.05.2012

ИФТИХОР

АДАБИЁТ - МЕНИНГ ҲАЁТИМДА

Санъат - инсоннинг маънавий ҳаётида катта ўрин тутади. Унинг камолотга етиши, фикрларининг ўсиши, бошқалар орасида ажралиб туришида санъатнинг хизмати катта. Санъатнинг қайси тури бўлмасин, инсонни юксаклик томон бошлайди.

Менинг сўз санъати бўлмиш адабиёт оламига кириб келишимда ватанимиз Ўзбекистонимизда адабиёт ва санъатга кўрсатилаётган эътибор муҳим омил бўлди. Қолаверса, халқимизнинг буюк ижодкорлари Алишер Навоий, Бобур, Огаҳий, Мунис, Нодира, Увайсий, Зебуннисо, Анбар Отин каби буюк сиймолар, замондошларимиздан эса Ҳамид Олимжон, Зулфия, Саида Зуннунова, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуфларнинг ижодлари менга сабоқ бермоқда. Мен шу устоз ижодкорлар ижод намуналаридан илҳом олиб, ўз шеърий машқларимни ёза бошладим. Ёзган шеърларимдан мактаб тадбирларида намуналар ўқиб берар эдим. Мендаги адабиётга бўлган қизиқишга ота-онам ҳам бефарқ бўлмадилар.

2009 йилги "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивалида иштирок этдим. Шу йили Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими қошида фаолият юритаётган "Бобур издошлари" адабий тўгарагига аъзо бўлдим.

2010 йили ҳам "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивалининг вилоят ҳамда республика босқичларида муваффақиятли қатнашдим. Пойтахти азимда устоз шоирлар - Умида Абдуазимова, Кавсар Турдиева, Бобур Бобомуродлар суҳбатида бўлиб қайтдим. Шеърий машқларим "Адолат мезони","Келажак" каби вилоят газеталарида чоп этилди.

Мен ёш ва ҳаваскор ижодкор сифатида тўгаракдан кўп нарса олдим. Баъзан тўгарагимизга Тўлан Низом, Олимжон Холдор, Қамчибек Кенжа каби шоир ва ёзувчилар ташриф буюриб, ўз ижод намуналардан ўқиб берадилар, яхши шоир ёки шоира бўлиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги хусусида гапирадилар. Биз- тўгарак аъзолари уларнинг ташрифидан доим қувонамиз.

Мен адабиёт билан ҳамнафас бўлиб яшаётганимдан, у менинг ҳаётимнинг бир бўлагига айланганидан хурсандман.

Нурхон ТУРҒУНБОЕВА,

"Бобур издошлари" тўгараги аъзоси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди