Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 24.05.2012

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

БАНКНИНГ ФИДОЙИ ХОДИМАСИ

ОАТБ "Қишлоқ Қурилиш Банк" Андижон минтақавий филиали банк тизимида ўз ўрни ва нуфузига эга. Унинг тасарруфида айни кунда Хўжаобод ва Қўрғонтепа филиаллари ҳамда Марҳамат ва Бўз туманларида минибанклари фаолият олиб бормоқда.

- Филиалимизда кредитлаш, банк амалиёти, бухгалтерия амалиёти, валюта бўлими, касса амалиёти, ахборот технология, аҳоли омонатлари билан ишлаш бўлимлари мавжуд бўлиб, уларда саксондан зиёд ходимлар меҳнат қилади,- дейди ОАТБ "Қишлоқ Қурилиш Банк" Андижон минтақавий филиали бош-қарувчиси Ҳикматилло Аҳмадалиев. - Ҳамма ходимларимиз ҳам ўз ишининг мутахассиси.

Шу ўринда жамоада узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб, нафақат жамоанинг, балки мижозларнинг ҳам ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган Маҳфузахон Юнусовани алоҳида эътироф этиш жоиз. Чунки Маҳфуза опа ўз ишининг устаси, хушмуомала, банк мижозларининг дилига йўл топадиган дилкаш аёлдир.

- Мен анчадан бери шу банк хизматидан фойдаланаман,- дейди доимий мижозлардан бири, Андижон шаҳридаги "Бирлик" маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Аҳмаджон Ўлжабоев. - Бу бўлим ходимлари, айниқса, филиалнинг аҳоли омонатлари билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси Маҳфузахон Юнусовадан миннатдорман. Бизни ҳеч қачон куттирмайди, ҳамиша яхши кутиб олиб, тез ва малакали хизмат кўрсатади.

Маҳфузахон Юнусова 1967 йили Асака туманида туғилган. Тумандаги 41-ўрта мактабда ўқиётган пайтиданоқ бухгалтерия, ҳисоб-китобга қизиққан эди. Қишлоқ бухгалтерия техникумини тамомлагач, бир қатор банкларда фаолият кўрсатди. 1999 йилда ОАТБ "Қишлоқ Қурилиш банк" Андижон минтақавий филиалига ишга келди. Касса амалиёти бўлимида кассир, бухгалтерия амалиёти бўлимида мутахассис бўлиб хизмат қилди. Мана, 5 йилдирки, аҳоли омонатлари билан ишлаш шўъбасида бош мутахассис лавозимида ишлаб келмоқда. Орада Андижон муҳандислик олийгоҳини ҳам сиртдан ўқиб тамомлади.

- Мен шу касбни танлаганимдан асло афсусланмайман, - дейди Маҳфуза опа. - Айниқса, шундай бир ажойиб жамоада ишлаш мен учун жуда катта омад. Раҳбаримиздан тортиб энг кичик ходимгача ҳамма бир-бирини қадрлайди, ҳурмат қилади. Мен хизмат қилаётган бўлим ходимлари ҳам жуда яхши. Бўлим бошлиғимиз Яминжон Раҳмонов, назоратчилар - Содиқжон Қосимов, Убайдулло Юлдашев, Умидахон Юлдашева, барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ишлаймиз. Мақсадимиз-мижозларга намунали хизмат кўрсатиш, шу билан бир қаторда уларнинг сафини тобора кенгайтиришдан иборат.

Бўлимнинг асосий вазифаси аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини омонатга жалб қилиш. Шунингдек, коммунал тўловлар, "Намунали уй-жойлар" қуриш юзасидан олинадиган биринчи бадал тўловлари бўйича ҳам иш юритамиз.

Филиалимиз раҳбариятининг, жамоамизнинг, қолаверса, бўлимимиз ходимларининг саъй-ҳаракати билан омонатчиларимиз сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу - бизнинг ютуғимиз, албатта.

Маҳфуза опа оиласида ҳам бахтли аёл. Унинг умр йўлдоши, яхши-ёмон кунлардаги елкадоши Шавкатбек Юнусов тадбиркор, фарзандлари - Шоввозбек Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистранти, Саддамбек эса Андижон қишлоқ хўжалик институти талабасидир.

Инсоннинг келажакда қайси касбни эгаллаши, қандай инсон бўлиши унинг болалигидаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маҳфузахоннинг отаси Мўминжон ака жамоа хўжалигида раис, онаси Тўхтахон ая эса уй бекаси бўлган. Уларнинг ҳалоллик, тўғрисўзлик ҳақидаги панду насиҳатлари ҳамон ёдида. Оилада 10 фарзанд бўлиб, шулардан 7 нафари олий маълумотли. Улар айни кунда турли соҳа вакиллари. Муҳандис, ўқитувчи, шифокор...

- Жамоада озми-кўпми эътибор топганим-бу қайнонам ва қайнотамнинг дуолари туфайли ҳам бўлса ажаб эмас,-дейди Маҳфуза опа. - Чунки мен улар учун катта келин бўлганман. Имкон қадар хизматларини қилиб, кўнгилларни олишга ҳаракат қилганман.

Ҳа, улуғлар дуоси албатта, ижобат бўлади. Банк жамоасининг энг фаол, фидойи ходимаси Маҳфузахон Юнусованинг касбий фаолиятида омадлар тилаймиз.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди