Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 24.05.2012

МАҲАЛЛА ҲАЁТИДАН

"ҲАР МАҲАЛЛА ЖАННАТ БЎЛСИН"

- ДЕЙДИ ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИДАГИ ҚАДАҚСИН МФЙ ОТИНОЙИСИ МУНИСХОН АЯ РУСТАМОВА.

- Инсон ҳамиша сабр,

қаноат, яхши кунлар умиди билан яшаши керак.

Аллоҳ ҳам сабрли

инсонларни хуш кўради.

Бизда турли тадбир, маросимлар кўп бўлади. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, аёлларимиз тўйга ҳам, азага ҳам бирдек ясаниб, тақинчоқларини тақиб борадилар. Бир сафар азада ўтирганимизда ётиғи билан айтдим: ахир, тўй ўз номи билан тўй. Хурсандчилик, ясан-тусан ҳам ярашади. Лекин ўлим бўлган хонадонга тилла тақинчоқлар тақиб, ялтироқ либосларда келиш - ўзларини менсимаслик, инсонийликка ҳурматсизлик, қолаверса, фаросатсизлик белгисидир.

Ўшанда айрим аёллар гапларимни ўзларига олишиб, "Сиз айнан бизни айтяпсиз", дея мен билан "сен-мен"га ҳам боришди. Лекин кўпчилик тўғри тушунишди. Аслида ҳам, аёл кишининг маънавий қиёфаси унинг кийинишида акс этиб туриши керак-да.

Кўча-куйда, турли тадбирларда одамларни, уларнинг юриш-туришларини кузатаман. Баъзан бир оиланинг аёли дўконга чиқиб, маҳсулотлардан оз-оздан, бунинг устига қарзга олади. Кўп ўтмай эри келади-да, ичимлик, колбаса, яна улфатчилик учун зарур нарсаларни харид қилади. Шундай пайтда ўша эркакка ҳайфим келиб: "Шу нарсаларни уйингизга олиб бориб, болаларингиз билан баҳам кўрсангиз бўлмайдими?", дейман чидолмай. У эса уялмай: "Уйдагиларни ҳам таъминлаб қўйганман", деб жавоб қилади.

Рўзғори "таъминланган" аёлнинг ҳолини кўрмаган, билмаган бўлсам, балки ишонардим... Эр кўчада айшини суриб, уйга борса, хотин гўштсиз макаронни сувга қайнатиб болаларни бир амаллаб тўйдириб ўтирса?.. Бундай шароитда ўсаётган мурғак гўдаклар соғлигини ким ўйлайди, уларнинг келажаги учун ким қайғуради? Ўзи вақтида тўйиб овқат емайдиган носоғлом она қандай қилиб соғлом фарзандларни тарбияласин?!

Биз бу ҳолатларнинг илдизи қанчалик чуқурлигини кўпам ўйлайвермаймиз. Бу каби оғриқли нуқталар кундалик турмушимизда қанчадан-қанча..? Буларни айтишимдан мақсад, ҳар бир маҳалланинг оқсоқоллари, маслаҳатчилари халқнинг дардини уқиши, уларга ҳамдард, яқин маслаҳатгўй бўлишлари, юқоридаги каби салбий ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўришлари зарур.

Одамлар, айниқса, аёллар ҳеч кимга айтолмайдиган дардларини, кўнглидаги ўй-хаёлларини уларга айта олсин. Халқнинг ишончи катта куч. Шу ишончга яраша катта ишлар қилишлари зарур. Шунингдек, орасталик, покизалик ҳақида ҳам айтиб ўтмоқчиман. Покизалик, имон-эътиқод, диёнат бор жойда бойлик ҳам бўлади.

Маҳаллалардаги ўзим сингари отинойилар, маслаҳатчиларнинг жон куйдириб юракдан иш юритишларини истардим. Ахир, ўзимиз яшаб, нафас олиб турган маҳалла кўчалари ораста, ҳавоси тоза, одамлари маънавиятли, фарзандларимиз қобил, одобли, билимдон бўлиб улғайса, бир-бирларимиз билан ҳамжиҳат бўлсак, ўзимиз учун Жаннат яратган бўламиз-ку! Ҳар бир маҳаллада Жаннат яратиш ўз қўлимизда экан, келинглар, шунга астойдил ҳаракат қилайлик.

Раҳимахон АБДУРАҲМОНОВА ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди