Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№23 дан: 24.05.2012

ЯНГИ КИТОБ

СЕРМАҲСУЛ ИЖОДКОР

Пахтаобод туманидаги 7-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида журналист

Матлуба Юсупованинг "Оқ рўмол" деб номланганкитобининг тақдимоти

бўлиб ўтди.

Матлуба Юсуф Охун нафақат тележурналист, балки, яхшигина адиба сифатида ҳам мухлисларга таниш. Матлуба сермаҳсул ижодкор бўлиш билан бирга сўз қадрига етадиган, бўлар-бўлмасга қўлига қалам олиб, сўз нархини ерга урмайдиган журналист. Унинг ҳаётий ҳикоялари ўқувчини меҳр-оқибатга, инсонпарварликка чорлайди. Инсонга унинг кимлигини англатиш, ишонтириш, кўнглида умид уйғотиш ва шу йўл билан уни тарбиялаш... Бу ёзувчининг асосий вазифаси, деб ўйлайман. Матлубанинг яқинда "Ўзбекистон" нашриёти томонидан чоп этилган "Оқ рўмол" қисса ва ҳикоялар тўплами ана шу юмушни қойилмақом қилиб уддалай олган қаламкашлигини яна бир бор кўрсатди.

Матлуба ҳаётда самимий, камтарин ва ростгўй инсон. Балки шунинг учундир ҳикояларида унинг рўй-рост юрак уришини ҳис қиламан. Ички дунёсини кўргандай бўламан.

Ёзувчи ҳаётнинг биз ўйлаганчалик бир маромда кетмаслигини, кўз илғамас чигалликлар инсонни минг бир чиғириқдан ўтказиб боришини тўпламга киритилган асарлари орқали кўрсатишга интилади. Китобни қўлга олиб, шунчаки ўқиб бўлмайди. Ҳикоялар ҳаётдан "узиб" олинган. Масалан: оиладаги келишмовчиликлар, келинчакнинг ҳаётга енгил қараши яъни, эрининг бир хатосини кечирмай, оилани жар ёқасига олиб келиши, ўзининг кетма-кет хатоларга йўл қўйиши, натижада оиланинг бузилиши "Лайло" қиссасида очиб берилади.

"Оқ рўмол" ҳикоясида эндигина мактабни тугаллаган, орзулари бир олам бўлган Раҳиманинг оиласи бошига тушган ташвишлар тасвирланган. Онасининг бетоб бўлиб ётиб қолиши, отасининг ичкиликка берилиши, ундан орият қилган акасининг уйдан кетиш ҳолатлари ёш қизга руҳан таъсир қилади. Бироқ, аясини касалхонада олиб ётганида танишган йигит Салимжон билан ўрталарида пайдо бўлган муҳаббат унга куч бағишлайди.

... - Салимжоннинг аясиман, - ёшгина аёлнинг бу гапидан Раҳиманинг бутун борлиғи титраб кетди. - Қизим, бу рўмолни аянгиз тириклигида келиб бошингизга солмоқчи эдим, аммо тузалиб қолса борарман, деб ғафлатда қолдим. Энди эса, бувингизнинг розилиги билан агар қабул қилсангиз аянгиздек она бўлиш ниятидаман, - деди Раҳиманинг бошига оқ рўмол солган аёл бошини қуйи эгиб. - Болам қўймади, ҳозир Раҳимага қийин, унинг кўнглини кўтариш керак, суянчиқ бўлиш керак, деб туриб олди. Орзуларни бир четга суриб қўйиб, онасининг тепасида парвона бўлган қизни келин эмас, қизим қаторида қабул қиламан, деб келдим.

Бу нозик лаҳзалар таъсирчан тарзда ўқувчига етказилади. Шунингдек, "Она", "Дугоналар", "Хонадон", "Она матонати", "Садоқатнинг салтанати" каби ҳикояларида ҳам ўзбек аёлининг ўзига хос такрорланмас қалби, меҳр-муҳаббати, вафо-садоқати, метин иродаси самимий тасвирларда ўз ифодасини топади.

Ҳа, адиба ҳамиша одамлар орасида. Улар билан кўп мулоқотда бўлади. Савобли ишларга қўл уриб, охиратини ўйлайдиган инсонларнинг хайрли ва ўрнак оларли томонлари ҳақида юракдан чиқариб ҳикоя қилади. Умид билан қўлга китоб олган мухлисни ноумид қолдирмайди. Китобхонни яхшиликнинг кўз илғамас қирраларидан воқиф этади.

Ушбу китоб Матлуба Юсуф Охуннинг кейинги йиллардаги ижодий изланишларининг самарали маҳсулидир, деб айтсак асло муболаға бўлмайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди