Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 30.05.2012

ЎЗБЕК АЁЛИ

Яшнар чечакларга тўлган бу боғи,

Бешик-ла тебратар экан дунёни.

Дунё ташвиши-ю қозон-товоғи,

Ҳар нега чидаркан, ўзбек аёли!

Ишқини бўйнига тумор қилай деб,

Ёрини бир зумга хумор қилай деб.

Оилада йўғини ҳам бор қилай деб,

Боридан кечаркан, ўзбек аёли!

Ўзин ўйламайди бунда сира ҳам,

Фарзандида доим орзу-хаёли.

Юзи кулиб турар, кўзи эса нам,

Болам деб яшаркан ўзбек аёли!

Айтинг-чи, уларсиз бўларми ҳаёт,

Уларсиз қаердан излайсиз нажот.

Қайдан пайдо бўлар ундаги сабот,

Оила чироғи, ўзбек аёли!

Тоғларда қоялар қуласин, майли,

Сувлар тошсин, майли, тўфон туфайли,

Сира ҳам сўнмасин покиза қалби -

Доим омон бўлсин, ўзбек аёли!

Феруза ФОЗИЛОВА,

Пахтаобод тиббиёт коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди