Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 30.05.2012

БИЗДА БЕКОРЧИ ОДАМНИНГ ЎЗИ ЙЎҚ

Ватан маҳалладан бошланади. Уни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳар бир фуқаронинг бурчи. Кўча атрофида турадиган ҳар бир хонадон ўзига тегишли жойни саришта тутиб, манзарали кўчатлар ўтқазиш, гулзорлар яратишга аҳд қилишган. Эрта баҳордан бошланган ишларимиз жонланиб қолди. Илгари тирикчилик ташвиши билан юрган маҳалладошлар бир-бирларидан узоқдай эдилар. Фақат тўй-тўркин, маърака маросимларда юз кўришарди. Энди-чи, маҳалла аҳли катта кучга айланди. Ўзлари яшаётган масканнинг ободлиги учун жон койитадиган, эзгу ва савобли ишга қўл урадиган бўлишди.

Ўзимизнинг алоҳида гузаримиз, чойхона-ю, новвойхоналаримиз, қўйингки, турли хил устахонамизгача бор. 8 та кўчадан иборат бўлган маҳалламиз ҳудудидаги мактаб, коллеж билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган.

Фаолиятимизда маҳалла фаоллари Арофатхон Солиева, Абдураҳим Эгамбердиев, Тўлқинжон Йўлдошев, Шаҳодатхон Мамажонова ҳамда Фозилжон Раҳимовлар билан ҳамиша бамаслаҳат иш юритамиз. Улар маҳалладай "катта оила"га йўл-йўриқ кўрсатадилар. 2610 нафар аҳоли, 430 та хўжалик ва 630 та оиладан иборат маҳалламизда ҳамма бир-бирлари билан ҳамжиҳат бўлиб яшашади.

Фуқаролар фаоллигини ошириш, маҳаллани ободонлаштириш, янгича анъаналарни тарғиб қилиш, миллий қадриятларимизни одамлар онгига сингдириш асосий вазифамизга айланган. Камтаъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган болаларга эътибор қаратилган. "Намуна гулшани" фермер хўжалиги бошқарувчиси Музаффар Ҳамроев каби қўли очиқ, саховатли ҳомийларнинг беминнат ёрдамлари катта бўляпти. Қувончлиси, ҳудудимизда кейинги йилларда вояга етмаганлар жиноятчилиги, ажралишлар умуман, қайд этилгани йўқ. 11 нафар яраштириш комиссияси аъзоси, 4 нафар дастурхончи, 2 нафар отинойи, маслаҳатчи ва бир нафар имом-хатиб маҳаллада бўладиган маърака маросимларни камчиқим, тартибли ўтишида ҳамиша бош-қош.

Шунингдек, маҳалламизда бекорчи одамларнинг ўзи йўқ. Ҳудудимизда жойлашган "Инвест текстиль" трикотаж фабрикаси раҳбари Дилшодбек Ҳамроев маҳалла хотин-қизларидан 24 нафарини иш билан таъминлади. Шу кунларда яна 8 та машина олиб, шунча янги иш ўрни яратиш ҳаракатида. Мавлуда Мамажонова, Зулҳуморхон Тожибоева сингари қўли гул тикувчилар уйда цех очиб, чевар бўлишга иштиёқманд қизларни ёнига олиб, ўз ҳунарларини ўргатиб келишмоқда. Иродахон Абубакирова эса якка тадбиркор сифатида кондитер маҳсулотлари тайёрлаб, мижозлари кўнглини олмоқда.

120 та хонадонда иссиқхона мавжуд. Ана шу оилалар аъзолари иссиқхоналарда меҳнат қилиб, халқимиз дастурхонига турли неъматлар етказмоқдалар. Улардан олинадиган даромад эса оиланинг яшаш тарзини фаровон қилмоқда.

Биз маҳалла етакчилари зиммасида юксак масъулият бор. Эътибор билан иш юритиш, маҳалладошлар кўнглига йўл топа билиш, энг муҳими, уларни бунёдкорлик ишларига йўналтириш. Чунки маҳалланинг бўй-басти - бу, юртимиз кўркидир.

Салимахон ҲАМРАЕВА,

Олтинкўл ҚФЙ "Намуна" МФЙ раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди