Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 30.05.2012

ҲАВАСИ КЕЛАДИ ҲАММАНИНГ

Ҳар қандай меҳмон қайси бир уйга қадам ранжида қилса, энг аввало, ҳовлини бир қур кўздан кечириши ҳаммага хос одат. Албатта, бу ҳовлига киришимиз биланоқ бизни оиладаги саранжом-саришталик, замонавий ҳамда режали тарз-да бунёд этилиб, шинамгина қилиб қурилган уйдаги озодалик, бежиримлилик бизни оҳанрабодек ўзига тортди. Салом-аликдан тортиб, муомалагача ҳаммаси "Ободлик кўнгилдан бошланади" деган халқона иборанинг бежизга айтилмаганига оилада гувоҳ бўлдик.

Сувюлдуз ҚФЙ "Қашқар" маҳалласида истиқомат қилувчи Жўрабой Мамитовлар оиласи ана шундай уй тутуми-ю, рўзғор юритиш, фарзандлар тарбияси борасида энг ибратли хонадонлардан бири ҳисобланади. Тадбиркорлар оиласи сифатида ҳам туман ва вилоятда эътибор қозонган. Уйида ва маҳалла ҳудудида трикотаж маҳсулотлари тўқийдиган алоҳида цехлари бор. Ипдан бўз тўқийди, бўзни оқлаб, сурп қилади. Дазмоллаб, оқ сурпга гул босилади. Ундан эса трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришади. 30 та ишчи ўрни яратган. Қизи Маҳбубахон ва Маш-ҳурахонлар ҳам алоҳида цех очиб, трикотаж матолари тайёрлайдилар. 15 та ишчилари бор. Ўғиллари Нодирбек, Элдорбеклар "Абдумалик сўнмас орзуси" МЧЖни бошқаришади. Келинлари Минурахон, Гулхуморхонлар уйда келинлик юмушлари-ю, ишда цехдагилардан қолишмайди.

Раҳимахон опа эса турмуш ўртоғи Жўрабой ака билан бу хайрли ишларнинг бошида.

- Оилада эркакнинг ўрни бошқа, - дейди Раҳимахон опа Мамитова. - Уйдаги муҳитни сақлаб, болалар тарбиясини назорат қилиш уларга кўпроқ масъулият юклайди. Ўз оиласининг тинчини ўйлаган эркак ҳақиқий маънода шу хонадон устуни ҳисобланади. Шу боис ҳам ўғилларимиз отаси сингари ҳам оилани, ҳам тадбиркорликни бирдай уддалашмоқда.

Ҳа, 4 фарзандни тарбиялаб, қаторга қўшган, 8 набирали Мамитовлар оиласи ҳар томонлама ибратли хонадон ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, бу оилага ҳамманинг ҳаваси келади, десак муболаға бўлмайди.

ЗУМРАДХОН АБДУЛЛАЕВА ТАЙЁРЛАДИ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди