Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№24 дан: 30.05.2012

ҲАМЖИҲАТЛИКДА ГАП КЎП

Қадриятларимиз, урф-одатларимиз аввало, маҳаллада шаклланади. Маҳалламизда тўй ва маросимларни камчиқим ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Кейинги пайтларда издаҳомлар анча тартибга тушиб қолди. Ортиқча маросимларга чек қўйилди. Бу ишда Шаҳзодахон Раҳимова, Холисхон Тоштемирова, Ҳодисахон Тошланова ҳамда Қундузхон Темирова сингари дастурхончиларимиз, Санобархон Аҳмедова, Оминахон Болтабоева каби отинойиларимизнинг хизматлари катта.

Маҳалла аҳли билан тил топишиб ишлаш осон эмас. 630 та оиланинг ўзига яраша қувончу-ташвишлари бор. Бу ташвишларнинг бир қисми оила даврасида ечилса, бир қисми бизнинг кўмагимиз билан ҳал бўлади. Шунинг учун ҳудудимиздаги ҳар бир хонадонга кириб бориш, уларнинг яшаш тарзидан келиб чиқиб, ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам беришга ҳаракат қиламиз. Оилада барқарор муҳит яратишга эришяпмиз. Аҳиллик бор жойда эса барака бўлади.

Маҳалламизда тез-тез оммавий тадбирлар, турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ташкил этилиши ҳам ҳудудимизда соғлом муҳитни яратмоқда. Бу- вақтни мазмунли ўтказиш, кўнгилли дам олишни таъминламоқда. Шунингдек, никоҳдан ўтувчи йигит-қизларни, ёш оилаларни, аҳолини тиббий кўрикдан ўтишлари доимий назоратда. Уларни норасмий диний оқимлар таъсиридан сақлаш, бундай номақбул йўлларга кириб қолишларига йўл қўймаслик мақсадида турли мавзуларда тушунтириш, тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Қизларни оилага тайёрлаш ва маҳалла аёллари ўртасида ҳуқуқий саводхонлик, тиббий маданиятни оширишга ҳам эътибор қаратиляпти. Чунки бу маҳалланинг бир бўлаги бўлган оилани мустаҳкамлашнинг асосий мезони ҳисобланади.

"Мустаҳкам оила йили" муносабати билан ўтказилаётган "Турмушга тайёрмисан, қизгина", "Қайнонали келин - қарқара келин", "Отам, онам ва мен спортчилармиз" каби турли хил тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари ҳам оилаларни жипслашувига замин яратмоқда.

Маҳалла - жамиятнинг бир бўлаги. Шундай экан, эл-юрт ишига камарбаста бўлсаккина, маҳалламиз гуллаб-яшнайверади.

Маъмурахон ЙЎЛЧИЕВА,

"Намуна" маҳалла маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди