Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 07.06.2012

"ОНА ТАБИАТНИ АСРАШ - ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗ"

З.М.Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан "Она табиатни асраш- инсоний бурчимиз" мавзусида тадбир ва талабалар беллашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ҳ. Каримова, Ўзбекистон Экологик Ҳаракати Андижон вилояти кенгаши ижроия қўмитаси раиси А.Назарбоев атроф-муҳит мусаффолиги ва бу борада юртимизда, вилоятимизда олиб борилаётган ишлар хусусида маъруза қилдилар.

Қизиқарли беллашувда АДУнинг "Эколог", Андижон машинасозлик институтининг "Интеллект", АҚХИнинг "Мусаффо замин" ҳамда АДТИнинг "Авиценна" жамоалари тезкор савол-жавоблар, экологик муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисидаги таклифлар, эркин мавзу каби шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

Беллашув якунига кўра, "Авиценна" жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлар "Эколог", "Мусаффо замин" ва "Интеллект" жамоаларига насиб этди.

Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

У. АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди