Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 07.06.2012

ИСЛОҲОТЛАР-ҲАЁТГА

МЕЪЁРЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ-АСОСИЙ ВАЗИФА

Жорий йилнинг мамлакатимизда "Мустаҳкам оила йили" деб номланиши барча соҳалар қаторида "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖ зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Яъни, жамият томонидан кўрсатиладиган риэлторлик хизматлари сифати ва савиясини янада юксалтиришни тақазо этади.

Мамлакатимизда риэлторлик хизмати тизими шаклланганлигига кўп бўлгани йўқ. Давлат мулки қўмитасининг бевосита кўмаги ҳамда Республика кўчмас мулк биржаси Бош-қарувининг ташаббуси билан ташкил қилинган махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган риэлторлар 2011 йилнинг июнидан фаолият кўрсата бошлаганди. Тизимда йилнинг барча расмий иш кунлари "Очиқ эшиклар куни" деб эълон килинганлиги боис, барча фуқаролар ва юридик шахсларнинг савдоларда қатнашишлари учун тенг шарт-шароитлар яратиб берилди. Тадбиркор ва ишбилармонларга хизмат кўрсатиш учун компьютер, оргтехника воситалари ва барча анжомлари узлуксиз ишлаши таъминланган.

Муҳим жиҳатлардан яна бири шундаки, риэлторлик фаолияти йўлга қўйилгунга қадар фуқаролар ва тадбиркорлар кўчмас мулк соҳасида билимга, тажрибага, малакага эга бўлмаган фуқаролар орқали намунали хизматлардан фойдалана олишмаган, натижада риэлторлик малака сертификатига ва иш тажрибасига эга бўлмаган риэлторлар томонидан амалга оширилган битимлар тўлақонли тайёрланмаган. Энди эса асосий иш мезони ошкораликни таъминлаш, қўшимча сервис хизматлари кўрсатиш ва иккиламчи бозорни ривожлантириш эвазига амалга ошириш, муҳими, амалдаги меъёрларга амал қилиш, қонун талабларига асосланган ҳолда иш юритишдан иборат бўлишига эришилди.

Мана бир йилдирки, "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖнинг Андижон вилояти филиали риэлторлик хизматларини кўрсатиш бўйича иш юритмоқда. Мақсадимиз риэлторлик фаолиятини янги ривожланиш босқичига кўтариш, савдо ҳажми ва хизмат кўрсатиш-қўшимча сервис ишларини ташкил қилиб, аҳолига хизмат кўрсатишни янада яхшилашдир.

Юртимизда ишбилармон ва тадбиркорлар томонидан маъмурий бино ҳамда ишлаб чиқаришга мослашган кўчмас мулкларни сотиб олишга бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан Андижон вилоятида 956 та ер майдонлари ажратилиши белгиланган. Мазкур қарорнинг бажарилиши бўйича "Кўчмас мулк савдо хизмати" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят филиали томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, танлов савдоларининг ташкил қилиниши бўйича вилоятимиздаги барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан шартномалар имзоланиб, бизга тақдим қилинаётган ҳужжатлар асосида ер майдонларининг савдоси танловлари ташкил қилиниши бошлаб юборилган.

Бизда тадбиркор ва ишбилармонлар учун яратилган қулайликлардан бири-бу тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил қилинадиган савдолардир. Бу савдо турида сотувчи ва мулкни сотиб олиш истагидаги харидор бевосита музокара олиб бориши мумкин. Музокара жараёнида тўлов муддатлари, тартиблари, мулкни топшириш-қабул қилиш ва сотилаётган мулкка тегишли бўлган барча муносабатлар очиқ-ойдин ҳал этилади. Буларнинг барчаси бизнинг, яъни риэлторлик хизмати кўрсатиш билан боғлиқ соҳа мутахассислари ўз ишларига янада масъулият билан ёндошиш кераклигини кўрсатади. Юртимиз ривожи учун тадбиркорларга шарт-шароитларни яратиб беришда, уларга намунали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун кенг имкониятлар саҳифани очиб берди.

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖ Андижон вилоят филиали жамоаси ҳам юртимиз, вилоятимиз равнақи ва иқтисодиётини юксалтириш учун бор имкониятларини ишга солган ҳолда фаолият олиб боради.

Ойбек ҲОШИМОВ,

"Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖ Андижон вилоят филиали директори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди