Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№25 дан: 07.06.2012

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

АСАБНИ ЧИНИҚТИРИШНИНГ ОЛТИН ҚОИДАЛАРИ

Ҳаёт ҳар доим ҳам бир текис бўлавермайди. Гоҳ шодон, гоҳо қайғули кунлар умр аталмиш йўлларимизда бизга йўлдош. Ҳурсанд пайтларимизда бир севинсак, озгинагина кўнгилсизлик учун минг изтироб чекиш инсонга хос хислат.

Лекин арзимас муаммолар ва кўнгилсизликларни юракка жуда яқин олиш ҳам яхши эмас. Тинимсиз сиқилиш ва асабийлашиш организм учун зиёнли. Ҳаётдаги бўҳронларидан омон чиқишни истасангиз, ўзингизни руҳан ва жисмонан чиниқтиришингизга тўғри келади. Асабни чиниқтиришнинг қуйидаги олтин қоидаларига риоя қилсангиз, ўзингиз учун ҳам, яқинларингиз учун ҳам фойдалидир.

ТЎЙИБ, МИРИҚИБ УХЛАНГ

Уйқусизлик асабни емириши бор гап. Бунинг олдини олиш учун уйқу тартибига қатъий амал қилинг. Кунига 7-8 соатлик уйқу меъёр ҳисобланади. Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланинг. Тўғри, тетик бўлиш учун кимгадир 6 соат ҳам кифоя, бошқа бировга эса 9 соат керак. Буниси энди организмнинг ўзига хослиги. Тиниқиб ухлаш учун овқатлангандан ёки хоҳ ақлий, хоҳ жисмоний фаол меҳнатдан ке-йиноқ уйқуга кетишдан сақланинг.

ШОВҚИНДАН ҚОЧИНГ

Кўпчилигимиз телевизорга шунчалик ўрганиб қолганмизки, унинг ёниқ ҳолати ҳатто сезилмайди ҳам. Ваҳоланки, баъзан ойнаи жаҳондан узатиладиган агрессив маълумотлар асабларимизга қўшимча юк бўлиб тушади. Демак, телевизорни фақатгина ўзингизга маъқул дастурларни томоша қилиш учунгина ёқинг. Қолган пайтда хонангиздан ёқимли мусиқа, энг яхшиси, мумтоз мусиқа янграб тургани маъ-қул.

ОЧИҚ ҲАВОДА КЎПРОҚ БЎЛИНГ

Кайфиятингиз бузилганда табиат қўйнида 10-15 дақиқа сайр қилинг. Тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб симиринг. Қарабсизки, кўнгил ғуборингиз ёзилиб, руҳингиз тетиклашади. Очиқ ҳаво, айниқса, ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишилар учун жуда муҳим. Миянинг яхши ишлаши учун керак бўлган кислородни биз табиатдан оламиз.

ШИФОБАХШ ГИЁҲЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ

Асабларни мустаҳкамлаш ва уйқусизликни бартараф этишга тирноқгул (календула) дамламаси ёрдам беради. 1 ош қошиқ гиёҳни 1 стакан қайнаган сувда 1 соат дамлаб қўйинг. Сузиб, ярим стаканини ухлашга ётишдан олдин ичасиз. Бу борада арслон-қуйруқ (пустўрник) ҳам фойдали: 15 грамм гиёҳни 1 стакан қайноқ сувда 20 дақиқа дамланг. Сузиб, кунига 3-5 маҳал 1 ош қошиқдан ичасиз. Ёки мана бу рецептдан фойдалансангиз ҳам бўлади. Дорихонада сотиладиган дўлана (боярўшник) ҳамда валериана тиндирмаларини олиб, тенг миқдорда аралиштирилади. Ярим стакан сувга 20 томчисини аралаштириб, ухлашдан олдин ичилади.

БАДАНТАРБИЯ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИНГ

Ҳар куни бажариладиган жисмоний машқлар нафақат мушакларни мустаҳкамлайди, балки кишига интизомни ўргатади ва хотиржам бўлишга ҳам ёрдам беради. Қолаверса, мушаклар ишлаётган пайт организмда шодлик гормони - эндорфинлар ҳосил бўлиши кучаяди. Бу гормон стрессларга қарши табиий доридир.

ОВҚАТЛАНИШГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ

В гуруҳидаги витаминлар асабийликни енгиш ва хотирани яхшилаш, диққат-эътиборни жамлашга кўмаклашади. Дуккакли ўсимликлар, хусусан, соя бу витаминларнинг кони ҳисобланади. Кальций етишмаганда ҳам одам тажанг ва бехаловат бўлиб қолади. Уни сут-қатиқ маҳсулотларидан топасиз.

ҲАЁТГА УМИД НИГОҲИ БИЛАН БОҚИНГ

Мулоҳазакор бўлишга ҳаракат қилинг, омадсизликлардан кўнглингизни чўктирманг, ижобий фикрлашни ўрганинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шукур қилишдан ўзингизни тўхтатманг. Негаки, сиздан ҳам ҳоли ёмонлар бор бу дунёда. "Бундан ҳам ёмони бўлиши мумкин эди" деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Унутманг, салбий ҳис-туйғуларлар асабларимизни емириб, танамизни дардга дучор қилади.

Асабни чиниқтириш қоидалари жуда-жуда оддий. Фақат сал эътиборлироқ ва ҳафсалали бўлсангиз кифоя. Қолгани ўз-ўзидан изга тушиб кетиши шубҳасиз.

ЗАҲРОХОН тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди