Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 21.06.2012

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

2012 йил - "Мустаҳкам оила йили" муносабати билан Андижон машинасозлик институтида "Бизнинг менталитетимизга ёт бўлган таъсирларга қарши туришда маҳалла ва оиланинг аҳамиятини ошириш" мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Андижон вилоят ва шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят филиали ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманни институт ректори, профессор Р.Сайдаҳмедов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг вилоят "Оила" илмий-амалий маркази раҳбари Д.Саматова "Миллий урф-одатларларнинг ёшлар тарбиясига таъсири" мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, мавзу доирасида сўзга чиққанлар оилани мустаҳкамлашда бошланғич хотин-қизлар қўмиталарининг, ёшлар орасида жамиятда ўрнатилган ижтимоий меъёрларни сингдиришда оиланинг роли, фарзандлар тарбиясида ота-она ва боланинг ўзаро муносабатлари, ёшларни миллий анъаналаримизга мос тарбиялаш хусусида маъруза қилдилар.

Илмий-амалий анжуман якунида ёшларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол тарбиялаш, уларнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун ўғил-қизларимизнинг онги ва қалбига соғлом турмуш тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга эҳтиром туйғусини сингдириш юзасидан фикр-мулоҳаза, таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Н. ҚУРБОНОВА,

институт ўқитувчси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди