Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 21.06.2012

МУШОҲАДА

БИР СИРИМ БОР...

Ошкор қилиб бўлмас сирларинг бўлса,

Дилингга жойла-ю, унга меҳр бос.

Эл оғзига тушгач зиёни кўпдир,

Икки лаб ичидан сир чиқса бехос!

Мажиддин ҲАВОФИЙ.

Инсон борки умри давомида турли хил оғир вазиятларга дуч келади. Шунда ўзини ёлғиз ҳис қилганда ёки бирон нарсадан қаттиқ хафа бўлганда кимгадир дардини айтиб, сирларини ошкор қилгиси келади. Унинг энг яқин дугонаси, дўсти ёки яқин қариндоши бўлиши мумкин. Лекин кун келиб, у ишонган одам панд бериши ҳам мумкин.

Бунинг учун сиз, энг аввало, дўст танлашда адашмаслигингиз керак. Ўзгаларнинг сирларини сизга ошкор қилган инсон, кун келиб сизнинг сирларингизни ҳам бошқаларга айтиб бериши турган гап. Халқимизда бир гап бор: "Ўттиз икки тиш орасидан чиқишга мувофиқ бўлган сир - ўттиз икки маҳаллага тарқалади".

Нима бўлганда ҳам сир сақлашда эҳтиёт чорасини кўриш лозим. Хусусан, ноумид дўстлардан ва сиздан қўрқувда, ҳадикда яшайдиган душманлардан сирни қаттиқ яшириш лозим.

Ҳожа Самандар Термизий:

"Сендан умидини узган

дўстларга,

Дилдаги сирингни айлама

изҳор.

Сендан қўрқиб юрган

кимсаларга ҳам,

Сир айтмоқни асло қилма

ихтиёр!"

- деб ёзган эди.

...Қадим замонда бир подшо бўлган экан. У вазирига қараб: "Бир сирим бор, аъёнлардан ҳеч кимга айтишга кўнглим бўлмаяпти, уни сенга айтмоқчиман!" деди.

Вазир унга: "Жоним таним ичра бор экан пинҳон, Сиринг жоним ичра яширин мудом", - дея жавоб берибди.

Подшо: "Акамдан хафаман, унинг зарари менга етмай туриб, вужудининг тиконини мамлакат чаманидан юлиб ташламоқчиман", деди.

Вазир ваъдасида туролмади. Ўша куниёқ унинг акаси олдига борди ва бўлган воқеадан уни огоҳ этди. Акаси эҳтиёт чорасини кўрди ва кўп ўмай, укасини йўқотиб, тахтга ўтирди. Тахтни эгаллаган подшонинг биринчи фармони чақимчи вазирни қатл эттириш ҳақида бўлди.

У вазирга деди:

- Тилинг бўлса эди сир учун

йўлдош,

Қиличдан узилмас эди хаста

бош!

Шундай қилиб, хиёнаткор вазир сирни сақлолмаганлиги боис, ўз ҳаётига нуқта қўйилишига сабабчи бўлди.

Замирида ҳақиқат мужассам бўлган ушбу ривоят мазмунидан маълум бўладики, аввало, сиз ёмон ниятли бўлишдан сақланинг, чунки ҳеч ким ёвуз мақсадига эришолмайди. Қолаверса, қалбда дардга айланган сирларингизни ишонган дўстингизга айтишингиз ёки дилингизда сақлаганингиз маъқул. Зеро, "Дардингни икки кишидан сир тутма зинҳор, бири - табиб, иккинчи - содиқ ёр", дейди доно халқимиз...

Мунаввара МИРЗАЛИЕВА,

Асака педагогика коллежи талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди