Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 26.07.2012

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

ЭЛ КОРИГА КАМАРБАСТА КОТИБА

Йўлингиз тушиб Асака туманидаги Дўнг МФЙга кирсангиз, мазкур йиғиннинг масъул котиби Зумрадхон Райимованинг бекор ўтирганини кўрмайсиз. У ҳамиша иш билан банд.

Гоҳ фуқаро аризасини қабул қилаётган, гоҳида ҳужжат ишлари билан машғул. Хуллас, шу маҳалланинг яхши-ёмонига кўмакдош. Шунинг учун ҳам ташаббускор, масъулиятли котиба нафақат маҳалладошлари, балки туманда ҳам эътибор ва эъзоз топган.

- Вазифангиз анчайин масъулиятли, ҳужжат ишлари эса зийраклик ва тартибли бўлишни тақозо этади, - дея юзланамиз суҳбатдошимизга.

- Албатта, дастлаб, 2003 йили маҳаллада иш бошлашда бироз чўчиганим рост, - дейди. - Негаки, нафақа пулими ёки моддий ёрдамга муҳтож фуқаролардан ариза қабул қилиш, уларни тегишли тартибда расмийлаштириш учун шу соҳага оид қонун ҳужжатларини пухта билишни талаб этади. Шунинг учун ҳам биринчи иш кунимданоқ ҳудудимиз аҳолисини ўрганишдан бошладим. Кейин ҳуқуқий билимларимни мустаҳкамлаб бордим. Ўрганганларим меҳнат фаолиятимда асқотяпти.

Дарҳақиқат, Замирахон юритаётган иш ҳужжатлари ҳамда йигирмадан ортиқ йиғма жилдларни кўздан кечирар эканмиз, барчаси талаб даражасида юритилаётганининг гувоҳи бўлдик.

Ўз ишининг фидойиси Зумрадхон ҳақида қишлоқ раиси Салоҳиддин Сайфуддиновдан ҳам илиқ гаплар эшитдик:

- Бу маҳалланинг обод ва кўркам бўлишида раис билан бир қаторда масъул котибнинг хизмати катта. Зумрадхон аҳоли билан тил топиша олган фаолларимиздан бири. Ёш-у қаридан ёрдамини аямайди.

Дарҳақиқат, 4518 нафар аҳоли-ю 735 та оила баҳамжиҳатликда яшаётган Дўнг маҳалласи фуқаролари эл корига камарбаста Зумрадхон Райимовадан мамнун. Шунга яраша маҳалла аҳли ҳам бирор юмуш бўлса қараб турмайди. Масъуллар билан баб-баравар, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар.

Хотиржам, тотув яшаб, эл фаровонлиги учун ҳисса қўшиш ниятида меҳнат қилаётганлар бор экан, юртимиз янада обод бўлаверади.

Умаржон АБДУЛЛАЕВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди