Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 26.07.2012

2012 ЙИЛ - "МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

НИЯТИ ПОК ШИФОКОР

Ўрта бўйли, оппоқ юзли, ширинсухан Азизахонни кўпчилик ўз касбини яхши билган, масъулиятли шифокор сифатида танишади. Беморлар унинг ҳузурига ишонч ва умид билан келишади.

Азизахон ҳар бир беморни синчковлик билан назоратдан ўтказади. Савол-жавоб ўтказиб, даволаниш тавсияларини ёзади, сўнг ўз маслаҳатини беради. Энг муҳими, касалга: "Тезда тузалиб кетасиз, фақат муолажаларни вақтида олиб боринг. Айниқса, тўғри овқатланишга эътибор беринг", дейишни сира унутмайди. Ҳар бир бемор билан юзаки ва шошмашошарлик билан эмас, балки, вазминлик билан эринмай муносабатда бўлади.

Ҳа, орамизда ана шундай эгнидаги оқ халатидай кўнгли, нияти пок шифокорлар бор. Азизахон Нишонова ҳам сидқидилдан қилаётган хизматлари учун одамлар орасида ўзига яраша обрў-эътибор топаётган нажоткорлардан бири. Ундаги инсонийлик, одамларга нисбатан меҳр, ҳурмат, ширинзабонлик, кенгфеълликни кўриб ҳавасингиз келади. Ҳузурига шифо излаб ким келмасин, барчаси билан илиқ муомалада бўлади.

Яқинда ҳузурига оналик бахтига муяссар бўлаётган келинчак келди. Унинг ранги докадай оқарган, кўзлари мунгли, руҳи тушкун ҳолатда эди. Савол-жавобдан сўнг аёлнинг камқонлиги, бунинг устига янги хонадонга кўниколмаётганлиги аён бўлди. Шифокор келинчакка дори-дармон билан бирга дармондори сабзавотлар, меваларни истеъмол қилишни, янги хонадонни ўз уйидек, қайнонасини ўз онасидай кўриши, ҳомиладорлик пайтда яхши кайфиятда юриши туғилажак боласининг соғлом ва дуркун бўлишида катта аҳамиятга эга эканлигини уқтирди. Турмушда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бу синовларни аёл уддабуронлиги, оиладаги бекалигини, меҳнатсеварлиги, эпчиллиги, ақлу фаросати, сабр-қаноати билан енгиб ўтиши зарур эканлигини айтди. Келинчакнинг чеҳраси ёришди, кўнгли ёзилди. "Раҳмат, опа, анча ўзимга келдим, айтганингиздай бўлишга ҳаракат қиламан", дея илиқ хайрлашди.

Дарҳақиқат, шифокор ҳаётида бундай қиёфадаги, характердаги кишилар тез-тез учраб туради. Улар билан ҳамиша муло-йим ва меҳрибонлик билан мулоқотда бўлаётган Азизахонни одамлар шунинг учун ҳам яхши кўришади. Айни пайтда у Асака туман шифохонасида даволовчи шифокор бўлиб ишларкан, ҳудудидаги 3710 нафар аҳолининг соғлиги йўлида хизмат қилади. 708 нафар туғиш ёшидаги аёллар эса унинг назоратида. Ҳар бирининг юрагига йўл топади, дардига дармон бўлади. Чақириқларга эса ўз вақтида эринмай боради.

Ширинсухан, камтар шифокор Азизахон олий маълумот соҳибаси. У Асака туманидаги 53-мактабни аъло баҳоларга битириб, Андижон тиббиёт олийгоҳининг даволаш факулътетига ўқишга кирган. Олий ўқув даргоҳини тамомлаб, мана, йигирма йилдирки, туман марказий шифохонасида моҳир шифокор сифатида эл-юрт хизматида.

Азизахон оилада бахтли бека. У умр йўлдоши Неъматжонга муҳаббат инъоми асосида тақдирини боғлаган. Мана, ўн тўққиз йилдирки, елкама-елка бир-бирига эш бўлиб яшайди. Рўзғор қийинчиликлари, тақдир синовлари уни четлаб ўтмади. Азизахон барча машаққатларни енгиб ўтди. Турмушнинг аччиқ-чучукларини тотди. Яхшисига ҳам, ёмонига ҳам шукр, деди. Остонасидан гапини, ҳасратини чиқармади. Хуллас, энди унинг хонадонини бахт шуъласи ёритган. Уч ўғли, бир қизи бор. Фарзандларини аҳли солиҳ, жамиятнинг муносиб кишилари қилиб етиштириш орзусида. Шунинг учун ҳам ҳаёти мазмунли. Севимли ишига, иссиқ хонадонига шошади. Оиласига, одамларга кераклигидан суюнади. Яхши касби, оналиги, бекалиги билан фахрланади.

Мукаррама ҒАНИЖОН қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди