Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 26.07.2012

ТАЛАБА ТАДҚИҚОТИ

САЛОҲИЙ ВА УНИНГ "БУЛБУЛ ВА ГУЛ" ДОСТОНИ

XVII аср мумтоз адабиётига муносиб ҳисса қўшган шоирлардан бири Салоҳийдир.

Салоҳийнинг таржимаи ҳоли ҳақида бизгача тўлиқ маълумотлар етиб келмаганлиги учун илмий тадқиқотлар кам. Унинг ягона достони "Булбул ва Гул" биз учун адабий мерос ҳисобланади.

Ўзбек адабиётшуноси Б.Валихўжаев шоирнинг исми Салоҳиддин бўлиб, унинг тожик тилида ҳам шеърлар, достонлар яратганлигини тасдиқлайди. Уйғур илмий адабиётлари унинг Шарқий Туркистоннинг Оқсу вилоятида таваллуд топганлиги, исми Мулла Азим бўлиб, Бухорода яшаб ижод этганлигини қайд қилади. Салоҳийнинг "Булбул ва Гул" достонидан парчалар "Ўзбек адабиёти" хрестоматияси, "Ўзбек адабиёти" мажмуаларидан ўрин олган. Салоҳийнинг "Булбул ва Гул"достонидаги Булбул ва Гул тимсоллари ўртасидаги узоқ давом этган севги саргузашти, ўзаро хабарлашув, мулоқотлар, савол-жавоблар Фарҳод ва Ширин анъаналари таъсирини кўрсатса, Булбулнинг Ҳумоюн, Товус, Кабк, Ҳудҳуд каби қушлар билан мулоҳазалари бевосита Навоийнинг "Лисон-ут-тайр" достонининг ғоявий мотивлари билан алоқадордир. Достон ХII аср форс-тожик адабиётининг атоқли намояндаси Фаридиддин Атторнинг "Мантиқ-ут-тайр", Алишер Навоийнинг "Лисон-ут-тайр" асарлари билан яқиндан таниш бўлган ва устозларнинг сўфиёна қарашларидан таъсирланган ҳолда "Булбул ва Гул" достонини яратган, дейилишига ҳам асос бор. Салоҳийнинг "Булбул ва Гул" достони ўз мундарижасидаги ана шу хусусиятлари билан мажозий характердаги бошқа достонлардан фарқ қилади.

Шарқ лирикасида инсоний муҳаббатни куйлаш асосий мавзулардан бири бўлиб келган. "Булбул ва Гул" достонининг бош ғояси ва асосий мазмуни ишқ ва у билан боғлиқ бўлган фикру туйғуларни, эҳтиросли лирик кечинмаларни ташкил этади. Ижодкор ўзининг айтмоқчи бўлган гапини мажозий образлар орқали бериши бу давр адабиётида анъанага айланганлигини кўрсатади. Чунки ишқ-муҳаббат Аллоҳ томонидан берилган энг олий, покиза туйғудир. Шоирнинг айтишича, "Одамзод бир дарахт бўлса, унинг меваси ишқ-муҳаббатдир".

Шоир ёзади:

Ҳар одамда муҳаббат

ишқидан йўқ,

Жони бордир, вале

имондин йўқ.

Ки ишқ имон бирла

ҳамхона бўлди,

Бири - гавҳар, бири -

дурдона бўлди.

Салоҳий ўз достони орқали ёрга садоқат, ҳурмат, ҳаётга бўлган чексиз муҳаббатни куйлайди. Шоир инсонларни севги, муҳаббат, ишқ билан ошно бўлишга ундаб, ҳаётдан олган фалсафий хулосаларини илоҳий муҳаббатга, ишққа йўналтиради. Илоҳий муҳаббат Аллоҳга бўлган муҳаббатдир. Достоннинг асосий қаҳрамони Булбул муҳаббат бўйини қизил гулда топган, яъни Аллоҳнинг жамолини ўша гулда кўради.

"Булбул ва Гул" достонидаги саккиз қуш - Ҳумоюн, Товус, Тўти, Кабк, Қумри, Фахтак, Сўфиё, Ҳудҳуд тимсоллари ўзига хос ижтимоий иқлим, аниқроғи, "солиҳлар жамоаси"ни ташкил этади.

Булбул бу қушларнинг ҳар бири билан суҳбатлашганда уларга ҳақиқат асрорларидан сабоқ бериб, беихтиёр комилликка ундайди.

Салоҳий ўз достонида мажозий тимсоллар орқали ўз даврининг пасткаш, Ислом арконларига эътиқод қилмайдиган руҳонийларини танқид қилади. Уларни адолат, ҳақиқат йўлига чақиради.

Шоир Салоҳий ўзининг "Булбул ва Гул" достони билан адабиёт тарихидан муносиб ўрин эгаллаган.

Бир нарса аниқки, шоирнинг "Булбул ва Гул" достони ўзига хос "сўфий шоир" мактаби ва адабиётимизнинг нодир маънавий бойлигидир.

Юлдузой СОДИҚОВА,

Андижон давлат университети Ўзбек адабиёти кафедраси

1-босқич магистри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди