Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№32 дан: 26.07.2012

ТАЪРИФ

ОНА, МЕҲРИНГ ИЛОҲИЙ КУЧМИ?

Илк бора ҳаводан нафас олаётганимда сенинг қайноққина бағрингда эдим. Илк бора сенинг меҳр-муҳаббатинг уфуриб турган аллангни эшитдим. Қулоқларимга алланг ила фақат ва фақат сенинг меҳр учқунларинг сингган. Менинг мурғак вужудимни қўлларингда худди гавҳардай тутганинг рост. Ана шу гавҳарга сен сайқал бермаганингда у ҳозир ялтирармиди? Ўз ўрнини топа олармиди? Балки беқиёс тафаккуринг, куч-ғайратинг билан сайқал бермаганингда у сув тубида ётаверарди.

Она, сен шу қадар матонатлисанки, ҳатто тун билан кун ҳам алмашади, аммо сен мен сабаб кун билан ҳам, тун билан ҳам дўстлашдинг. Ҳар иккисининг ўртасида бедор бўлдинг. Баъзан дард оёғимдан чалиб йиқитганида кўз ёшинг гўё уммон бўлиб уни аритди. Дард алангаси сенинг матонатинг, бардошинг, меҳринг алангасидан ўзи кулга айланди. У сенинг қаршингда кучсиз эканлигини англаб етади.

Она, сени ким деб атай? Фарзандинг учун бунчалар жонсараксан-а?! Дилбандингга санчилган бир тикон сенинг қалбингга ханжар каби санчилишини юз-кўзинг, хатти-ҳаракатларинг, гап-сўзларингдан аён бўлиб турибди. Она бир фарзандига бор жонини фидо этса, сен тўрт қизинг учун тўрт карра шу азобни тортдинг. Бундай кучни, иродани, матонатни, меҳрни қайдан оласан, она?!

Ҳа, булоқ ер қаъридан қайнаб чиқиб толмаганидек, сенинг меҳр булоғинг ҳам ҳеч қачон қуримайди. Шундай экан, сенинг зилол чашмадек беғубор меҳрингга шунча таъриф бермайлик уддасидан чиқишимиз қийин. Чунки сендаги муҳаббат, хокисорлик, мардлик деб аталувчи улкан илоҳий куч олдида ҳамиша ожизмиз. Зеро, она меҳри бетимсол кучдир.

Дилоромой ИСМОНОВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди