Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 02.08.2012

ХЎЖАОБОДДА БАЙРАМ

Куни кеча Хўжаобод туманида "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Байрам тантанаси Алишер Навоий номли кўчанинг очилиши билан бошланди. Замонавий меъморчилик усуллари асосида қад ростлаган мазкур кўчанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, Сенат аъзоси А. Усмонов нутқ сўзлаб, туман аҳлининг истиқлол йилларида эришган ютуқларини алоҳида эътироф этди.

Кўрик - танлов ҳайъати аъзолари тумандаги барча қишлоқ ва маҳаллаларда бўлишиб, у ердаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар. "Бирлашган" қишлоқ фуқаролар йиғини ўрамидаги 8 та маҳалла, 7 та мактаб, 4 та ҚВП, ўнлаб хонадонлардаги ободонлаштириш соҳасида эришган ютуқларига катта баҳо бердилар. Шу куни элликдан ортиқ кам таъминланган оилаларга қорамол ҳадя қилининиб, ўттизга яқин болажонларнинг хатна тўйлари ўтказилди.

Шу куни бир қатор янги объектлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди. Байрамнинг тантанали қисми ўтказилган туман маданият ва истироҳат боғи ҳамда "Хўжаобод ифтихори" сайилгоҳи ҳақиқий халқ сайлига айланиб кетди. Унда туман бадиий ҳаваскорлари билан билан бирга республикамизнинг таниқли санъаткорлари ҳам қатнашдилар.

Ю.ЎРМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди