Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№33 дан: 02.08.2012

ЁШЛАР БИЛИМЛАРИНИ СИНОВДАН ЎТКАЗДИЛАР

Кеча 33 мингдан зиёд андижонлик ёшлар олий ўқув юртларига кириш учун тест синовидан ўтдилар.

Андижон вилоятида олий ўқув юртларига қабулни ташкил этиш, тест синовларини юқори савияда ўтказиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининги 2012 йил 7 майдаги "2012-2013 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги қарори асосида муайян ишлар амалга оширилди.

Жорий йилда вилоятдаги 4 та олий ўқув юртига 47 та йўналиш бўйича 3350 та қабул квотаси белгиланган. Жумладан, Андижон давлат университетига - 1440 та, Андижон давлат тиббиёт институтига - 375 та, Андижон машинасозлик институтига - 695 та, Андижон қишлоқ хўжалик институтига - 840 та ўрин ажратилган. Ана шу ўринлар учун олий ўқув юртларида белгиланган тартиблар асосида 33498 нафар абитуриентдан ҳужжатлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, қабул жараёнида ҳар бир абитурентга етарли даражада шарт-шароитлар яратиб берилди, тест синовларини ўтказиш бўйича ташкилий ишлар тўлақонли бажарилди, синовлар ўтказиладиган 21 та муассаса, 28 та бинодаги 975 та аудитория зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Тест синовларининг холис ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик вакиллари, шунингдек, вилоятдаги умумтаълим мактабларининг раҳбарлари тест маркази вакили, бир гуруҳ юқори малакали педагоглар аудитория раҳбарлари, касб-ҳунар коллежлари ўқутувчилари аудитория кузатувчиси, олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари назоратчи сифатида иштирок этдилар.

Бир сўз билан айтганда, вилоятда тест синовлари юқори савияда бўлиб ўтди. Синовларда қатнашган ёшларимизнинг талаба бўлишлари учун омад тилаб қоламиз.

У. АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди