Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№35 дан: 15.08.2012

АНДИЖОНДА ПАЛОВ САЙЛИ

Андижон шаҳридаги А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғида Андижон шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан палов сайли бўлиб ўтди.

Шаҳар аҳли ва унинг меҳмонлари қалбига хушнудлик ҳадя этган мазкур ажойиб тадбирда Андижон шаҳридаги 74 та маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари халқимизнинг шоҳ таоми - палов тайёрлаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбир доирасида маҳалла ҳунармандлари, тадбиркорлар томонидан миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, савдо ярмаркалари ташкил этилди, бадиий дасталар, оилавий ансамбллар томонидан концерт дастурлари намо-йиш этилди.

- Халқимизнинг хуш кайфиятини, қувончу шодликларини кўриб, беихтиёр мустақиллигимизга шукроналар келтираман, - дейди "Ўзгариш" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмудахон Ибрагимова. - Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзли, кўнгилларимиз обод, фарзандларимиз бағримизда соғлом ва эркин улғаймоқда. Инсон, айниқса, аёл, она учун бундан улуғ бахт бўлмаса керак!

Дарҳақиқат, тадбир юртдошларимиз қалбларига тинч ва осойишта ҳаётга шукроналик, озод ва обод Ватан фуқароси эканликларидан фахр-ифтихор туйғуларини бахш этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди