Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№35 дан: 15.08.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

БИРДАМЛИК САМАРАСИ

Нияти пок одамнинг қалби ҳамиша бошқалар корига яраш, мушкулини осон қилиш, ўзи туғилган юртнинг тараққий этишига ҳисса қўшишдек эзгу орзуларга лиммо-лим бўлади. Қалбнинг ана шу эҳтиёжи инсонни интилишга ундайди, унга куч-қувват бахш этади.

Шаҳрихон тумани Пахтаобод ҚФЙга қарашли "Бег-Бачча" маҳалласининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизахон Асқарованинг бу вазифада ишлаётганига олти йилдан зиёд вақт бўлди.

- Дастлабки пайтларда бироз қийналган вақтларим бўлди, - дейди Азизахон. - Бироқ астойдил интилган, билмаганни бош-қалардан ўрганишдан эринмайдиган инсон қийинчиликларни албатта, енгиб ўтар экан. Ишимга бўлган чинакам муҳаббат фаолиятимдаги муваффақиятларнинг муҳим омили бўлди. Маҳалламизда 5506 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2650 нафари хотин-қизлар. Истиқлол йилларида маҳалламиз тубдан янги қиёфа касб этди. Ободончилик, аҳолининг фаровон яшаши учун шароит яратиш маҳалламиз фаолларининг доимий юмушига айланди.

Ҳа, маслаҳатчи ишни ҳар бир оила билан, шунингдек, аёлларнинг яшаш шароити билан танишишдан бошлади. Шу асосда ўз фикрларини ён дафтарчасига ёзиб борди. Бирор оилада муаммо пайдо бўлса, аввал шу дафтарни кўздан кечириб, уни ечишга ҳаракат қилади. Фаолияти давомида шунга амин бўлдики, қайси оилада она ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, ўша оилада доимо тинчлик, тотувлик, фаровонлик барқарор бўларкан. Шу боис, Азизахон бўлажак оналарнинг соғлигини қишлоқ врачлик пунктлари ходимлари билан ҳамкорликда доимо кузатиб боради. Ўрни келганда уларга амалий маслаҳат, кўмак беради.

Маҳаллада 1332 та оила борки, барчаси маҳалла учун жон койитади. Тўй-маърака маросимлар, ҳашар ёки бунёдкорлик ишларида ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилади. Сожидахон Абдуллаева, Ҳамрохон Ҳакимова, Юсуфжон Тошбоев, Абдуманноб Раҳимов сингари маҳалла фаоллари ҳар бир хайрли ишга бош-қош.

Муҳаррамхон Юнусова, Унсинхон Раҳмонова каби дастурхончилар, Оминахон Юнусова, Мавлудахон Раҳимова сингари отинойилар турли издаҳомларни камчиқим, дабдабасиз ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан тўйлар бир кунда ўтказилиши, маъзар юбориш ҳам уч кундан ортмаслиги қатъий тартибга айланди.

- Ёшлар тарбиясига ҳам катта эътибор қаратганмиз, - дейди Азизахон. - "Ёшлар - бизнинг келажагимиз" деган фикр таъбир жоиз бўлса, маҳалладошларимизнинг ҳаёт мазмунига айланган. Чунки ҳудудимизда иккита, 14- ва 48-умумтаълим мактаблари бор. Шунинг учун "Маҳалла, мактаб, оила" ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Ёшлар учун маҳаллада турли давра суҳбатлари ўтказиб турилиши эса уларнинг нопок йўлларга кириб қолишининг олдини олади.

Бу маскандаги саранжом-саришталик, бунёдкорлик, кексаларга ҳурмат, ёшларга берилаётган таълим-тарбияни кўриб, маҳалладошларининг бирдамлигига амин бўлдик. Қолаверса, ушбу маҳаллада саховатпеша инсонлар ҳам кўп экан. Баҳодиржон Қосимов, Шуҳратбек Турғунов, Комилжон Қосимовлар кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз инсонларни Ҳайиту байрамларда йўқлаб, моддий-маънавий ёрдам бериб туришлари одат тусига кирган.

Айтишади-ку, қайси бир ишда жамоатчилик бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилса, шубҳасиз у ўз самарасини беради, деб.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, "Бег-Бачча" маҳалла фаоллари айни пайтда ўзаро ҳамжиҳатликда, бирдамликда маҳалланинг кўркам ва ободлиги, қолаверса, Ватан фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишмоқда. Маҳалладай катта бир оилани ана шундай жипслашувида эса маҳалла маслаҳатчиси Азизахон Асқарованинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди