Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№35 дан: 15.08.2012

БИЗНИНГ СУҲБАТ

"КАМОЛОТ" - ЁШЛАР КЎМАКЧИСИ

Суҳбатдошимиз - Севара Ҳошимова. 1982 йили Андижон шаҳрида туғилган. Андижон давлат университетини тамомлаган. 2004-2007 йиллари вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси ижтимоий суғурта бўлимида йўриқчи вазифасида фаолият кўрсатган. 2007 йилдан "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлимида Ёш аёллар, оила ва саломатлик бўлими мудири вазифасида меҳнат қилди. Мана, икки йилдирки, Иқтидорли ёшлар ва ёш оилалар билан ишлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб бормоқда.

- Севарахон, аввало, "Камолот" ЁИҲнинг жамиятдаги ўрни ҳамда унинг мақсад-вазифалари нималардан иборат эканлиги хусусида гапириб ўтсангиз...

- "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бугунги кунда жамиятда ўз ўрнига, мавқеига эга ёшларнинг йирик бирлашмасидир. Бу радио ва телевидениелардаги чиқишларда, матбуот саҳифаларидаги мақолаларда, ҳаракатчан ёшларимизнинг юз-кўзларида, турли хил кўрик-танловлардаги фаол иштирокларида яққол ўз аксини топмоқда. Унинг асл мақсади - вилоятимиз ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш, янги-янги лойиҳаларга жалб этиш ҳамда бу каби ёшларни рағбатлантиришдан иборат.

- Аҳолининг кўп қисмини ёшлар ташкил этади. Шу боис, улар билан иш олиб бориш қийинчилик туғдирмайдими?

- Ҳозирча йўқ. Чунки айни пайтда "Камолот" ЁИҲнинг шаҳар ва туман бўлимлари билан ҳамкорлигимиз жуда яхши. Вилоятимиз бўйича юздан зиёд ходимларимиз фаолият олиб боради. Уларнинг барчалари ўз зиммаларидаги вазифани тўлақонли адо этишга интилувчи ёшлардир.

- Айни кундаги фаолиятингиз хусусида тўхталсангиз?..

- Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод қизларни излаб топиш, уларнинг ҳужжатларини тайёрлаш бизнинг вазифамиз. Шунингдек, ҳарбий хизматни тугатиб, ўқишга кирган талабалар билан иш олиб борамиз. Агар ҳарбий хизматни тугатиб, талаба бўлган йигитлар "Камолот"нинг фаол аъзоси сифатида доимий биз билан иш олиб борсалар, уларга "Камолот томонидан контракт тўловининг 35 фоизи тўлаб берилади.

Шу билан бирга ёз мавсумида "Бунёдкор" меҳнат отрядлари ташкил этилди. Улар вилоятимизда олиб борилаётган улкан қурилиш, бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Шу билан бир қаторда вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйича ҳам қатор отрядлар тузилди. Мазкур отрядлар ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш бўйича самарали иш олиб боряптилар. Улар учун зарур шароитлар яратиб берилган.

- Олий ўқув юртлари талабаларини иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун қандай имкониятлар бор?

- "Камолот гранти", "Камолот стипендияси" лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳар йили ўқув мавсуми бошланиши баланоқ иқтидорли, изланувчан, билимли талабалар сараланади. Вилоятимиз бўйича битта талаба "Камолот гранти", яна бири "Камолот стипендияси"га эга бўлиши мумкин. Яъни, улар ўз стипендияларига ўқув йили давомида 30 фоиз қўшимча тўлов оладилар.

- "Камолот" фаоллари ҳақида тўхталсангиз?

- Сафимизда фаолларимиз жуда кўп. Айниқса, Андижон давлат тиббиёт олийгоҳи талабалари Ирода Ибрагимова, Дилҳушбек Ёқубов, шунингдек, Ирода Парпиевалар бизнинг фаол аъзоларимиз. Деярли ҳар бир тадбиримиз, танловимиз уларнинг иштирокисиз ўтмайди.

- Оила қуриш ёшидаги ёшлар, ёш оилалар билан қандай ишлар олиб борилмоқда?

- Дарҳақиқат , ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш борасида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилда хотин-қизлар қўмиталари, адлия, соғлиқни сақлаш бошқармалари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари, ОИТСга қарши кураш маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда барча шаҳар ва туманларда, олий ўқув юртларида, ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежларида, умумтаълим мактабларида, маҳаллаларда оила ва никоҳ масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш, ёшларимизни миллий анъаналар ва урф-одатлар асосида тарбиялаш, оилаларда соғлом муҳитни яратиш, диний экстремизм, ақидапарастлик, турли оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар ўтказилди."Сиз оилангиз учун масъулсиз", "Оила - муқаддас даргоҳ" мавзуларида буклетлар тарқатилди.

"Бахт уйи" биносида ўтказилган "Мустаҳкам оила - давлат таянчи" тадбири, халқаро оила куни муносабати билан А.Навоий боғидаги "Спортчи оила", "Қайнона - келин","Оилавий ансамбль" танловлари шулар жумласидандир.

- Ўзбекистон мустақиллигининг 21 йиллиги байрами арафасида турибмиз. "Камолот"чилар улуғ тантанага қандай ҳисса қўшиш ниятида?

- Ўзбекистонимиз 21 йил ичида жуда катта йўлни босиб ўтди. Бу осон эмас, албатта. Юртимиз мустақил бўлди, ўз байроғи, герби, мадҳияси, армиясига эга бўлди, энг асосийси, жаҳон ҳамжамияти орасида ўзининг муносиб ўрнини топа олди. Буни ҳар қанча тантана қилсак оз. Бу келажакни яратувчи ёшларнинг байрами, аслида. Шуни ҳисобга олган ҳолда 200 нафар ёшларни ўзида бирлаштирган отряд тузилди. Бу отряд "Биз буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида болалар дам олиш оромгоҳларида таълим муассасаларида, мустақиллигимиз, унинг халқимиз, хусусан ёшларга очиб берган имкониятлари хусусида кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Бундан ташқари, истиқлол байрамига бағишлаб жуда кўп маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бу, албатта, ёшларнинг юртимиз равнақига қўшаётган ҳиссаси, истиқлол байрамига муносиб туҳфасидир.

Суҳбатдош: Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди