Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№35 дан: 15.08.2012

МУЛОҲАЗА

"ФАРЗАНДСИЗЛИКДАН ЎРТАНАМАН..."

- Турмуш қурганимизга беш йил бўлди, - дея сўз бошлади бир даврада ўтирган киши. - Лекин Яратган бизга фарзанд бермади. Ҳамиша дуодамиз, афсуски, дуоларимиз ижобатини кўрмадик. Баъзида фарзандсизликдан ўртаниб, юрагимда оғриқ туради...

Шунда мен бу одамга қараб туриб, ўйланиб қолдим. Дарҳақиқат, фарзанд - бебаҳо неъмат. Инсон ҳаёти дилбандлар билан мазмунли. Шу боис, ҳар бир одам ортидан зурриёт қолдиришни истайди ва Яратгандан аҳли солиҳ фарзанд сўраб дуо қилади.

...Шундай пайтларда гоҳида бандага дуосининг ижобати натижасиз қолаётгандек туюлади ва орадан вақт ўтган сари кишининг тоқати тоқ бўла бошлайди. Бироқ инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам руҳини туширмаслиги, дуода бардавом бўлиши лозим. Чунки ноумидлик - шайтондандир.

Тушкунликка тушиб қолганда Яратганнинг ваъдаларини, Ҳазрати Расули Акрам (с.а.в.)нинг бу борадаги хушхабарларини эслашлик кишига бир мунча таскин беради. Ва дуогўй Аллоҳдан ҳожатини сўрашда ҳам, унинг ижобатини кутишда ҳам сабр-қаноат қувватига эга бўлади.

Аслида жами борлиқ Аллоҳнинг мулкидир. Ул Зот хоҳласа беради, хоҳламаса йўқ. Лекин бир нарсани унутмаслик керакки, Яратган барча бандаларига бирдек меҳрибондир. Ҳеч бир инсонни ажратиб қўймайди. Фақат Тангри таолодан сўровчи ўзининг қилиб юрган амалларига ҳам қараб қўйиши, хатоларини ўнглаши, гуноҳларига истиғфор айтиши лозим. Сўнгра, сўраётган нарсасининг ато этилиши учун Аллоҳнинг тақдирида белгилаб қўйилган вақт келгунига қадар сабр қилиши керак.

Шу ўринда бир ривоят ёдимга тушди: Ўзига юзланиб дуо қилаётган, неъматлар сўраб илтижо қилаётган бандасига қараб туриб, (Ўзи билгувчи бўлса-да) Аллоҳ таоло фаришталарига буюрар экан: "Эй, фаришталар! Шу бандамнинг пешонасига битилган қисматини очиб кўринглар. У сўраётган нарсаси бу дунёлик ҳаётида борми?". Шунда фаришталар амрга бўйсуниб, жавоб қилишар экан: "Пешонасида бор экан, фақат фалон ёшга кирганда насиб бўлар экан". Шунда Меҳрибон Зот: "Бандам ўша вақт келгунича сабр қилиб кутса, сўраганини янада зиёда қилиб бераман. Тоқатсизланиб дуода бесабр бўлса, борини-да олиб қўяман", деган экан...

Демак, қаноатсизлик туфайли инсон кўпгина хатоларга йўл қўйишлиги билан бирга ҳаёт йўлида уни кутиб турган талай неъматлардан ҳам маҳрум бўлиб қоларкан. Бу ҳол, бундай ғафлатга ботишлик - шайтоннинг ютуғи бўлиб қоларкан, холос!

Мен фарзандсизликдан ўртанаётган ўша кишига сабр қилишликда давом этишини маслаҳат берган бўлардим.

Абдуғулом АБДУЛАХАТОВ,

Избоскан тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди