Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 04.10.2012

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда аҳоли соғлигини сақлаш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш, вилоятимизда экотуризмни ривожлантириш борасидаги масалаларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки ва фаоллигини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари, Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини тўлақонли шакллантириш учун яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, фонд томонидан грантлар шаклида кўрсатилаётган амалий ёрдамлар, умуман, юртимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда мутахассислар томонидан давлат гранти танловларида иштирок этиш тартиблари, ҳужжатларни расмийлаштириш хусусида батафсил маълумотлар, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга тегишли жавоб олдилар.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди