Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 04.10.2012

ХОНОБОД ЮКСАЛАЁТГАН ШАҲАР

Хонобод шаҳри вилоятимиздаги энг чекка ҳудуд. Аммо йирик саноат иншоотларига, сўлим дам олиш оромгоҳларига эга бўлганлиги учун вилоятимизнинг диққатга сазовор шаҳарларидан ҳисобланади.

Ҳавоси мусаффо, иқлими тоза эканлиги эса кўпчиликни қизиқтиради. Яна бир жиҳати - Хонобод гулларга кон, озода, кўркам, ҳамиша кўклам ва хушманзара шаҳар сифатида ҳам барчанинг севимли масканига айланган.

Шаҳримизда жами 40358 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шунинг 20 мингга яқинини хотин-қизлар ташкил этади ва уларнинг 10 фоиздан зиёди бевосита ишлаб чиқариш субъектларида иш билан банд. Айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида фаолият юритаётган хотин-қизларимиз салмоқли. Ораларида билимдон, изланувчан ва салоҳиятли зиёлилар борлиги қувонарлидир.

Шаҳримиздаги йирик саноат иншоотларда айни пайтда минглаб хонободликлар меҳнат қилиб, турмуш шароитларини яхшилаб боришмоқда. Биргина "ЎзКоджи" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасида ишлаётган хотин-қизларимиз сони мингдан ортиқ, "Андижонкабель - Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида фаолият юритаётган хотин-қизларимизнинг миқдори ҳам бундан кам эмас.

Шаҳримизда барқарор иш ўринлари яратилганлиги боис, аҳолининг аксарият қисми доимий иш ўринларига эга.

Ёки маҳалла тизимлари фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, шаҳримизда ўзини-ўзи бошқарув органлари бўлган маҳаллалар сони тобора ортиб боряпти. Бундан 3-4 йил аввал Хонободда 6-7 та маҳалла бўларди, холос. Эндиликда уларнинг сони 13 тага етди. Бу эса Хонобод тобора кенгайиб, аҳолиси ўсиб бораётганидан далолат беради. Аҳолининг ўсаётгани уларнинг истиқомат гўшалари саналмиш маҳаллага эътибор янада кучайтирилишини тақозо этиши аниқ. Модомики, маҳалла аҳолининг уюшган, мақсадларни бирлаштириб, аҳил ҳаёт кечиришига имкон яратган маскан экан, унда барқарор муҳит, тинчлик, осойишталик ўрнатиш зарурдир. Маҳаллага асосан, шу нуқтаи назардан эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, оилаларга, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Ўн мингтага яқин оила ва 7826 та хонадон бўлган Хонобод бугун уларни ўз бағрида шакллантириб, мустаҳкамлигини таъминлаб турган катта қўрғондир. Дарҳақиқат, ҳар бир оила мўъжаз бир ватандир. Бинобарин, унда истиқомат қилаётган ҳар бир киши Ватани истиқболи, келажаги учун, аввало, ўзи масъул. Қолаверса, оилаларни жипслаб, улар ўртасида бирлик, аҳиллик, дўстлик, тотувлик ришталарини боғлаб, ҳамжиҳатликни таъминлаб келаётган маҳалла эса ҳаммасига бош-қош. Яъни, маҳалла эндиликда халқимиз кишилари ишонган, суянган ва умид боғлаган табаррук даргоҳдир.

Гап шундаки, шаҳримиз ривожи, эртанги камолоти бугунги маҳаллалар ҳаётига боғлиқ. Ундаги серқирра жараёнлар, одамларимизнинг истиқболга томон ҳаракатлари, улардаги янгиликлар яратиш иштиёқи, мақсад сари изланишлар… ҳамма-ҳаммаси маҳалла равнақи, ундаги барқарор муҳит билан ўлчанади. Шу боисдан, шаҳар ҳокимлигининг, хусусан, хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятида маҳалла билан узвий ҳамкорлик муҳим ўрин тутади.

Жумладан, Кампирравот, Тейит, Мустақиллик, Фитрат, Истиқлол, Хонобод, Анҳор, Охунбобоев, Мадраҳимов, Навоий, Фозилмон, С.Меҳмонов ҳамда Хидирша маҳалла фуқаролар йиғинлари қўмитамиз билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради. Ишимизнинг асоси мана шу маҳаллалар ҳаётида кўринади. Бинобарин, қўмитамиз фаолияти хотин-қизлар соғлиғини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида репродуктив саломатликни тарғиб қилиш, шунингдек, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Бу каби серқирра фаолият албатта, ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжихатликни тақозо этади. Шу маънода, қўмитамизнинг маҳаллалар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш тизимлари билан узвий алоқада иш олиб бориши бежиз эмас.

Маҳалла фуқаролар йиғинларидаги диний маърифат, маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар эса бевосита хотин-қизлар қўмитасининг жонкуяр фаолларидир. Уларнинг тинимсиз меҳнатлари, халқ орасида олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишлари, оилалар муаммоларини ўрганиб, зарур пайтда уларга ёрдам бераётганлари, маҳалла ободончилиги учун қайғуришлари алоҳида эътирофга лойиқ. Айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний маданият ва спортни оммавийлаштириш, қизларни мустақил ҳаётга тайёрлаш масалаларида маслаҳатчиларимиз қўмитамизнинг мустаҳкам таянчи бўлиб келишмоқда.

Маслаҳатчилар ташаббуси билан хотин-қизлар ўртасида мунтазам равишда турли кўрик- танловлар, учрашув ва кечалар ўтказилаётганлиги, шунингдек, қайнона-келин муносабатлари, қизларнинг одоб-ахлоқи масалаларига доир тадбирлар ишимиз самарадорлигинининг оширишда муҳим омил бўлмоқда. Кенг кўламли тарғибот ишларининг одамларимиз қалбида оилага, юртга меҳр-муҳаббат туйғуларини кучайтиришдаги аҳамияти катта бўлмоқда.

Айтиш жоизки, шаҳримизда кейинги йилларда хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик кескин камайди, фоҳишабозлик йўқотилди, диний экстремистик оқимлар таъсирига берилиб, рўйҳатга олинган хотин-қизларимиз сони озайди, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларига барҳам берилди, вояга етмаганлар тарбия-сида ижобий ютуқларга эришилди. Умуман, 2012 йил "Мустаҳкам оила йили" шаҳримизда ёлғиз оналар, оилавий ажримлар, оталикни белгилаш ҳолатлари бўйича кўрсаткичлар яхшиланганлиги қувонарлидир.

Шу ўринда, олиб борилаётган хайрли ишларга қўмитамиз атрофига уюшган фаол, ташаббускор аёлларимиз яқиндан кўмак беришаётгани ҳам ибратлидир. Ишонч билан айта оламанки, қўмитамиз томонидан олиб борилаётган бу каби ибратли ишлар келгусида ҳам изчил давом эттирилади.

Мухтасархон ҲОШИМОВА,

Хонобод шаҳар ҳокими

ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасининг раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди