Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 04.10.2012

СЎЗ - МАСЛАҲАТЧИГА!

УСТОЗ ИЗЛАРИДАН БОРИБ...

"Анҳор" маҳалла фуқаролар йиғини шаҳримиз марказий кўчаларини қамраб олган. Маҳалламиз аҳолиси асосан зиёлилардан иборат. Истиқомат қилаётган аҳолининг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Маҳалладаги оилаларимиз тинч, барқарор. Улардаги соғлом муҳит, изланувчанлик кайфияти бизни ишга рағбатлантириб туради. Чунки тинч, мустаҳкам оилалар билан ишлаш қийин эмас.

Шу ўринда, маҳаллада анча йиллар маслаҳатчи бўлиб ишлаган Каромат опа Мўминжонованинг хизматлари хусусида алоҳида гапириш жоиздир. Сабаби, "Анҳор"нинг маҳаллалараро нуфузини кўтаришда, унда барқарор, соғлом муҳит яратишда, аҳолини ўзаро бирлик, ҳамжиҳатликка ўргатишда опанинг роли катта бўлган. Энг аввало, опанинг ўзи барчага ўрнак эди. Шу боис, аҳоли унга эргашди, йўриғига юрди.

Мана, энди устоз босган излардан бориб, маҳаллага маслаҳатчилик қиляпман. Маслаҳатчилик масъулиятли иш эканлигини дастлабки кунлардаёқ билгандим. Чунки фуқаролар турли масалада, муаммолари юзасидан маҳаллага мурожаат қилишади. Маҳалла эса уларнинг мурожаатига бефарқ бўлолмайди. Сабаби, маҳалла эндиликда халқнинг ишонган масканидир. Шуни дилдан ҳис қилиб ишлаш асносидагина одамларда маҳаллага бўлган ишонч туйғуларини тўла шакллантириш мумкин.

Бу борада мен тажрибали маслаҳатчи Каромат опа ўгитлари асосида ишлашга ўрганганман. Натижалар ёмон эмас. Қисқа фурсат ичида вилоятда ўтказилган "Энг намунали маҳалла" кўрик-танловида қатнашдим ва совринли иккинчи ўринга эга бўлдим. Бу ҳам бўлса устоз ўгитларига амал қилиб, унинг кўрсатмалари бўйича ишлаётганим самарасидир.

Айтиш жоизки, 2012 - "Мустаҳкам оила йили" маҳалламизда шу каби яна бир қатор ижобий ютуқлар, мақтовга лойиқ ишлар билан якун топмоқда. Албатта, йил бошида кўнгилга тугилган оқ ният ва мақсадларимиз рўёбга чиқмоқда.

Қимматхон ҲАСАНОВА,

"Анҳор" МФЙ

маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди