Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 04.10.2012

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

ҚОН ГУРУҲИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Япониялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра, аёл кишининг қон гуруҳи унинг феъл-атвори ва ўзига хос хусусиятларини билишга ёрдам берар экан. Бу фикр қанчалик ҳақиқатга мос эканлигини улар тақдим этган қуйидаги маълумотлар асосида ўзингизнинг қон гуруҳингиз ва хусусиятларингиз мисолида таққослаб кўринг...

I ҚОН ГУРУҲИ

Бу қон гуруҳига эга бўлган қизлар, аёллар ҳамма жойда етакчилик қилишни яхши кўрадилар ва ушбу мақсад сари олға интиладилар. Улар ўзларининг билим ва кучига ишонади. Шу билан бирга, ушбу қон гуруҳига эга бўлган қизлар эҳтиросга берилувчан ва рашкчи бўладилар.

II ҚОН ГУРУҲИ

Ушбу қон гуруҳи эгалари эса, уйғунликни, тинчлик ва тартибни хуш кўрадилар. Улар атрофдагилар билан жуда хушмуомала бўлишлари билан бирга, таъсирчан ва кези келганда инжиқ, ўзгарувчан табиатга эга бўладилар.

III ҚОН ГУРУҲИ

Бу қон гуруҳи вакиллари ўзига хос феъл-атворга эга, ўзлари истаганидек иш тутишни яхши кўрадилар. Ҳар қандай шароитга тез кўникадилар. Кечиришга интиладилар. Аммо интилиш ва саъй-ҳаракатлари ҳар доим ҳам ижобий натижа беравермайди.

IV ҚОН ГУРУҲИ

Ушбу қон гуруҳига эга қизлар, аёллар оғир-босиқ ва ҳақиқатгўй бўладилар. Шунга қарамай яқинлари, дугоналари улар билан вақт ўтказишни яхши кўрадилар. Чунки улар хушмуомала бўлиш билан бирга, қатъий, яқинларига тўғри ва самимий маслаҳатлар бера оладилар.

Тайёрловчи:

Озода ОЛИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди