Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 29.11.2012

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ

ИҚТИДОР СОҲИБАЛАРИ ТАНЛОВИ

Мамлалакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол униб-ўсишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилган. Хусусан, муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови кўплаб ёш истеъдод ва иқтидор соҳибаларини юзага чиқаришда, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, мазкур танлов номзодларини саралаш туман ва шаҳар босқичларида 600 нафарга яқин иқтидорли қизлар қатнашган бўлса, вилоят босқичида адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият йўналишлари бўйича 115 нафар иштирокчи ўзларининг ижодий ва илмий ишларини, шунингдек, белгиланган шартлар бўйича маҳоратларини намойиш этдилар.

Иштирокчи қизларнинг фаолиятидан тайёрланган кўргазмалар ҳам Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицейи фойеларидан ўрин олди. Хонобод шаҳридан 9 -ДИМИ ўқувчиси Гавҳарой Шокирова ўзининг тўқиган миллий либослари билан, Избоскан енгил саноат касб-ҳунар коллежи тўгарак раҳбари Шаҳзодахон Қодирова чеварлик, дўппидўзлик, зардўзлик, Андижон санъат коллежининг амалий безак бўлими ўқувчиси Мунаввархон Ғуломова ўзининг миллий руҳда тайёрлаган қўғирчоқлари билан иштирок этди. Бошқа иқтидорли қизлар томонидан тайёрланган буюмлар ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

- Танловда қатнашиш истагидаги қизларнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Қатнашчилар ўтган йилдагига нисбатан анча кўп бўлди. Энг муҳими, қизларнинг фаоллиги ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин.

Якуний натижаларига кўра, ҳар бир йўналиш бўйича 3 нафардан энг яхши натижаларга эришган 15 нафар иштирокчи танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Ўз билим ва маҳоратимни жиддий синовдан ўтказдим, - дейди танлов ғолибаларидан бири Уффора Хабибуллаева. - Республика босқичида ҳам муносиб иштирок этишга, улуғ шоирамиз номи билан юритиладиган мукофот соҳибаси бўлиш учун бор билим ва истеъдодимни ишга солишга ҳаракат қиламан.

Бир сўз билан айтганда, танлов ёшларда шижоат, ўзларига бўлган ишонч ва интилишни, қолаверса, уларда она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, юрт равнақи учун фидойилик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Тадбир якунида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юнусова танлов ғолибаларини муборакбод этиб, уларга омад тилади.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди