Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№50 дан: 29.11.2012

КОНСТИТУЦИЯ КУНИ ОЛДИДАН

КОНСТИТУЦИЯ - ИНСОН ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ ГАРОВИДИР

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини таъминлаш, халқаро майдондаги нуфузини ошириш учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Барча жабҳаларда миллий менталитетимизга, халқаро меъёрларга мос қонуний асослар барпо этилди. Энг аввало, Бош қомусимиз бўлган конституция қабул қилинди.

Аниқроқ қилиб айтсак, 1992 йил 8 декабрда республика Олий Кенгашининг 12 чақириқ 11-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Асосий Қонунимиз 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан ташкил топган бўлиб, инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлар, уларнинг кафолатлари, бурчлари алоҳида бобларда ўз аксини топган. Мамлакатимизда инсонпарварлик тамойилларига асосланган, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида қарор топтириш, жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилишга қаратилган ютуқларимизга эришишда дастуриламал бўлиб хизмат қиладиган Конституция ҳамда унда мустаҳкамлаб қўйилган қоидаларга бевосита боғлиқ.

Конституциямизда инсон манфаатларининг устунлиги ғояси яққол ўз ифодасини топган бўлиб, унинг бутун мазмунига чуқур сингдирилган. Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши таъкидланган. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар қонунлар билан ҳимоя қилиниши мустаҳкамлаб қўйилди. Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқли эканлиги конституциявий кафолат сифатида акс эттирилди.

Конституциямиз миллий қадриятларимизга асосланган тафаккуримизни ўзида акс эттириб, аждодларимиз томонидан бизга мерос сифатида қолган адолат, тенглик, ҳақиқат, инсонпарварлик, ватанпарварлик хислатларини ўзида мужассамлаштирди. Бундан ташқари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларининг устунлигини тан олган ҳолда, фуқароларимизнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга, инсонпарвар, ҳуқуқий- демократик давлат барпо этишни мақсад қилган ҳолда, фуқароларнинг тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, Конституциямизнинг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги алоҳида таъкидланади. Давлат ҳокимияти ўз фаолиятини халқ манфаатларини, инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принципи асосида амалга ошириши ифодаланган.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглиги қатъий белгилаб қўйилган.

Кейинги йилларда мамлакатимизда Бош қомусимиз асосида қонунчилигимизни такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлигини, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг муҳим қисми ҳисобланган қамоққа олишга санкция бериш ҳуқу-қининг прокуратура органларидан судларга ўтказилиши муҳим қадам бўлди. Умуман, Конституциямиз мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, демократик янгиланишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишининг гарови бўлиб хизмат қилишига асло шубҳа йўқ.

Давронбек ҚОСИМОВ, Андижон вилоят хўжалик

судининг судьяси.

Умиджон КАРИМОВ, Андижон вилоят хўжалик

суди котиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди