Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР

РАҚС МАЛИКАСИ

Шаҳноза Гулибоева 1996 йили Асака туманида туғилган. 2012 йили тумандаги 59-умумтаълим мактабини тугаллаган. Айни пайтда АДУ қошидаги Асака академик лицейи ижтимоий фанлар йўналиши 1-босқич талабаси. Шаҳноза аъло ўқиш билан бирга, санъат шайдоси. У ўзининг жозибадор рақслари билан устозлар эътиборига тушган.

Шаҳноза ёш бўлишига қарамай катта саҳнага қадам қўйиб, кўплаб ютуқларга эришди. 2009 йили"Янги авлод" болалар ижодиёти фестивалининг вилоят босқичида ғолиб бўлди, Андижонда ўтказилган раққосалар танловида 3-ўринни эгаллади. 2010 йили эса "Ватаним тақдири - менинг тақдирим" шиори остида бўлиб ўтган фестивалда 1-ўринни, "Рақс менинг ҳаётим"танловида фахрли ўринни олишга муваффақ бўлди. Шу йили Тошкентда ўтказилган энг улуғ, энг азиз айёмимиз Мустақиллик байрами тадбирида ўз рақслари билан иштирок этди.

2012 йили пойтахтимиздаги Наврўз байрами тадбирида фаол қатнашиб, маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ташаккурномасини олди. Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган "Асрлар садоси - 2012" фестивалида фаол иштирок этиб, махсус диплом билан тақдирланди.

Шаҳнозанинг бундай муваффақиятларга эришишида устозлари Адашхон Раҳимова, Наргиза Қаюмова, Холида Ҳасанова, Равшаной Султоноваларнинг ҳиссалари катта бўлди. Шаҳноза ҳам устозлари ишончини оқлаб, бир-бирини такрорламайдиган рақслари билан санъатда ўз ўрнини топишга, етук раққоса бўлишга ҳаракат қилмоқда.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди