Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

МУМТОЗ ҚЎШИҚЛАР ШАЙДОСИ

Моҳларой Бўтаева 1993 йили Бўз туманида туғилган. 2008 йили тумандаги 1- умумтаълим мактабини тугаллаган. Андижон санъат коллежининг анъанавий ижрочилик бўлимида таҳсил олган. Айни пайтда тумандаги 22-умумтаълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси. Шу билан бирга, "Мерос" бадиий жамоасининг умидли қўшиқчиларидан бири.

Санъаткорлар оиласида туғилиб ўсган Моҳларой болалигиданоқ қўшиқ куйлаб саҳнага чиққан. "Ёш мақомчилар" республика кўрик-танловида қатнашиб, Навоийнинг "Айлагач"қўшиғини куйлаганида эндигина мактаб ўқувчиси эди. Коллежда ўқиб юрганида устозларидан қўшиқчиликнинг нозик сирларини ўрганди. "Муножот," "Насруллойи," "Фиғонким" сингари мақомларни маромига етказиб ижро этишга интилди.

"Ниҳол - 2012" ёш истеъдодлар кўрик-танловининг вилоят босқичида мумтоз йўналишдаги қўшиқлари билан қатнашиб, 2-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди. Унинг ўзига хос ижро қобилияти бор. Шу боис ҳам вилоят ва республикада ўтказиладиган турли байрам тантанларида иштирок этиб келади.

Дилнура Қодиржонова, Марям Саттароваларнинг қўшиқларини тинглаб, улардай бўлишга интилади. Устозлари Зумрадхон Алиева, Бобуржон Йўлдошев, Равшанбек Ҳожиқуловлардан санъат сирларини пухта ўрганиб келмоқда. Буни унинг дилтортар қўшиқларини эшитганда яна бир бор амин бўлади киши.

Мумтоз қўшиқ ижрочиси бўлган Моҳларой санъат йўлида устозларидай мухлислари кўнглидан жой олишига ишонамиз.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди