Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ДОЛЗАРБ МАВЗУ

ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ

- ҲАР БИРИМИЗНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМИЗ ҲИСОБЛАНАДИ.

Сир эмаски, одам савдоси кўпинча ноқонуний тарзда чет мамлакатларга бориб ишлаш туфайли юзага келмоқда.

Бундай нолегал миграция натижасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, божхона ва солиқ қонунчилигини қўпол тарзда бузиш каби ҳолатлар қайд этилмоқда. Аслида, ҳозирги интеграциялашув жараёнида меҳнат миграцияси ўзининг қатор ижобий жиҳатларини намоён этган. Шу боис, ишчи кучини айирбошлашга дунёнинг кўплаб мамлакатлари хайриҳохлик билан қарайди ва бу фаолиятнинг ҳуқуқий асослари кўплаб давлатларнинг миллий қонунчилигида акс этган.

Жумладан, юртдошларимизнинг чет элларда меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги 505 - сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолияти тартиби тўғрисида"ги Низоми билан тартибга солинган. Аммо, жиноятчилар ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар содда, ишонувчан ва хорижда қонуний асосда ишлаш борасида етарли ахборотга эга бўлмаган айрим юртдошларимизни қулликка маҳкум этмоқдалар. Улар одам савдоси қурбонига айланганларни имкон қадар ўз назоратида ушлаб туриш ва кўпроқ фойда олиш мақсадида шахсга тегишли ҳужжатларни ноқонуний эгаллаб, хорижий давлатда эркин ҳаракатланишлари, Ўзбекистоннинг тегишли ваколатхоналарига мурожаат этишларига тўсқинлик қилишади.

Конституциямизнинг 13-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади. Уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиб, Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши, Бош қонунимизнинг 26-моддасида эса, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шаф-қатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Афсуски, бугунги кунда трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлган одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмушининг поймол этилишига сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда ер юзида 2 млн. 700 мингдан ортиқ киши одам савдоси қурбонига айланган.

Айни кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг ушбу турига қарши қатъий чоралар белгиланган.

Хусусан, мамлакатимизда одам савдосининг олдини олиш, унга қарши курашиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда нолегал трафикга қарши курашиш ва унинг қурбонларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор ҳужжатлар, шунингдек, 2008 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Президентининг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, одам савдосига қарши курашувчи давлат органларининг ваколатлари белгилаб берилди, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро коммисияси ташкил этилган ва ушбу комиссия самарали фаолият олиб бормоқда.

Қилинаётган бу ишлар албатта, ўзининг ижобий натижаларини беради. Юртимизда ушбу жиноят билан боғлиқ ҳолатлар кескин камаяди. Олиб борилаётган кенг кўламли тарғибот ишлари самараси ўлароқ, фуқароларимиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини тўла тушуниб етмоқдалар.

Раънохон МАМАРАСУЛОВА,

Андижон шаҳар 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди