Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

БИЗНИНГ ХОЛИСХОН ОПА

Халқимизда "Дарахт бир жойда кўкаради" деган пурмаъно гап бор. Холисхон опа Пайзиллаева хусусида гап кетганда, ана шу ибора ёдга олинади. Чунки опа қарийиб ўттиз беш йилдирки, бир жамоада меҳнат қилиб келади. Ўз ишига бўлган меҳри-муҳаббати, ҳалол-поклиги, меҳнатсеварлиги билан нафақат касбдошлари, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам катта ҳурмат-эътибор топди.

1979 йили Фарғона политехника институтини тамомлагач, ишлаш учун унга Асака шаҳридаги собиқ савдо техникумига йўлланма берилди. Ёш мутахассис ўз меҳнат фаолиятини мазкур таълим даргоҳида бухгалтерия ҳисоби бўйича оддий ўқитувчидан бошлади. Ўқиди, ўрганди, изланди, муайян малака ва тажриба орттирди. Ана шу йиллар давомида унинг салоҳияти ўсиб борди.

Техникумда, кейинчалик унинг базасида ташкил этилган Асака маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида 2006 йилга қадар бўлим бошлиғи, ўқув ишлари ҳамда касб-ҳунар таълими бўйича директор ўринбосари, директор вазифаларида ишлади.

Айни кунда ҳам тажрибали муаллима коллеж директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари вазифасида самарали фаолият юритмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Холисхон опанинг юксак билим ва маҳорати, кўп йиллик тажрибаси, ишга масъулияти коллеждаги таълим-тарбия жараёнинг самарадорлигини оширишда қўл келмоқда. Унинг саъйи ҳаракати, ташаббускорлиги билан ўқувчилар интизоми, давомати ва фанларнинг ўзлаштириш даражаси, провардида коллежнинг рейтинг кўрсаткичлари ўсиб бормоқда.

Айтиш жоизки, Холисхон опа нафақат ўз ишининг етук мутахассиси, балки уста ташкилотчи, моҳир ва талабчан раҳбар ҳамда қатор юксак инсоний фазилатлар соҳибасидир. У кишининг ишни ташкил этиши, ёш ўқитувчиларга эътибори, муомала ва нутқ маданияти, одамлар билан муносабати кўпчиликнинг ҳавасини келтиради.

Опадаги ана шу фазилатларни жамоадошлари ўрганишга, ўз фаолиятларида қўллашга ҳаракат қиладилар. Шу боис ҳам мазкур ўқув юртида эришилаётган ютуқлар салмоғи ортмоқда, коллеж вилоятдаги илғор ўқув масканлари қаторидан жой олган. Бу ерда таҳсил олган ўқувчилар ҳаётда муносиб ўрин топишаётгани ана шу жамоанинг самарали меҳнатлари маҳсули, десак асло муболаға бўлмайди.

Айни кунда ҳам коллеж ўқувчилари орасида билимдон, изланувчи ёшлар талайгина. Фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва турли кўрик-танловларда коллеж ёшлари фаол қатнашиб, қатор муваффақиятларга эришмоқдалар.

Холисхон опа Пайзиллаева коллеждаги ютуқлардан қувонади. Эришилаётган натижаларни янада яхшилаш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқув-тарбия ишларини юқори босқичга кўтариш учун имконият қидиради. Ўз билимларини доимий равишда ошириб боради, изланади, инитилишдан асло чарчамайди. Жумладан, 2005 йили ОТБ лойиҳасида иштирок этиб, муваффақият қозонгани ва хорижий давлатда малака ошириш йўланмасини қўлга киритгани фикримиз исботидир.

Изланувчан педагог илғор педагогик технологияларни, хорижий ўқитиш услублари, иш тажрибаларини пухта эгаллаб, коллеж ҳаётига олиб кирганлиги ҳам эришилаётган ютуқларда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳа, бизнинг Холисхон опа ана шунақа, тиниб-тинчимас инсон. Ҳамиша янгилик сари интилади, ташаббус кўрсатиб ишлашни ёқтиради. Шу жиҳатлари билан у нафақат туманда, балки вилоят миқиёсида ҳам тажрибали мутахассис эканлигини кўрсата олди. 2012 йилда опа "Йилнинг энг яхши ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари" дея эътироф этилгани фикримизга мисол бўла олади. Демак, вилоятимиздаги коллежлар орасида Холисхон опа Пайзиллаеванинг фаолияти "энг яхши..." деб топилиши, бу унинг меҳнатларига берилган муносиб баҳодир. Ҳолбуки, Холисхон опа ана шу эътирофга, ундан-да юксакроқ таҳсинга муносиб аёлдир.

Холисхон опа кўплар ҳавас қилса арзийдиган ибратли оиланинг соҳибаси сифатида ҳам хурмат топган. Тўрт нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказган меҳрибон она, айни чоқда 5 нафар набиранинг суюкли бувижонисидир. Ҳа, Холисхон опадай тажрибали инсонларнинг орамизда борлигидан қувонамиз, уларга ҳавас қиламиз. Сўзимизни мухтасар қилиб, опага келгусидаги ҳаётида, ишларида омадлар тилаб қоламиз.

Маҳфуза

НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди