Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР

СПОРТЧИ ҚИЗ ПАРВОЗИ

Дилафрўза Олимова 1995 йили Шаҳрихон туманида туғилган. Тумандаги 12-умумтаълим мактабини тугаллаган. Айни пайтда Асака маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг "Хўжалик масалалари хуқуқшуноси" мутахассислиги 3-босқич талабаси.

Дилафрўза ўқиш билан биргаликда ўзи таҳсил олаётган коллежида ташкил этилган "Посбон" спорт клубининг "Ўзбек жанг санъати" тури билан 2010 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келмоқда. У ўз устида тинимсиз ишлаши, кучли иродаси туфайли кўплаб муваффақиятларга эришди. Шу йиллар орасида қутлуғ саналар муносабати билан ўтказилган турли турнир ва мусобақаларда, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган вилоят чемпионатида, 2011 йилда ўтказилган "Бобур Мирзо кубоги" ўйинларида иштирок этиб, ғолиб бўлди ва олтин медаль билан тақдирланди.

Дилафрўза муросасиз ўтган қатор мусобақаларда эришган муваффақиятлари ҳамда Конституциянинг 20 йиллигига бағишланиб, Тошкентда ўтказилган мусобақада 2-ўринни қўлга киритганлиги учун қора белбоғ соҳиби бўлди. Бундан ташқари, Мустақиллигимизнинг 20 йиллик байрамига бағишланиб ўтказилган "Ўзбекистон кубоги" ўйинларида ғолиб бўлди.

Дилафрўза ўқиш ва спортда эришган ютуқлари билан нафақат коллеж, туманда балки вилоятда ҳам иқтидорли талабалар қаторидан жой олган. Бу унинг ўз мақсади сари дадил интилаётган етук ёшларидан бири эканлигидан далолат беради.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2020 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди