Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ИЖОДКОР ҚИЗ ИЗЛАНИШЛАРИ

Юлдуз Жалолова 1994 йилда Избоскан туманида туғилган. 2010 йили Андижон шаҳридаги 34-Давлат ихтисослашган мактаб-интернатни тугаллаган. Айни пайтда АДУ қошидаги 4-сон академик лицейнинг 3-босқичида таҳсил олмоқда.

У лицейда аъло ўқиши, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаол иштироки билан устозлар эътиборини қозонди. Юлдузнинг она-тили ва адабиётга бўлган меҳри ўзгача. Унинг ўз устида ишлаши, қўшимча машғулотлар орқали билимини мустаҳкамлаб бориши фан олимпиадаларида юқори кўрсаткичларни қўлга киритишига омил бўлмоқда. 2009 йилда ўтказилган билимлар синовида она тили ва адабиёт фанидан шаҳар босқичида 1-ўринни эгаллади. 2010 йили "Водий садоси" ёшлар телерадиоканалида ёшлар ўртасида ўтказилган "Ёш сухандон" телевизион кўрик-танловида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди.

2011 йили "Водий садоси - ЁТРК" МЧЖ томонидан ташкил этилган "Жажжи юлдузлар" кўрик-танловидаги ташаббускорлиги, олиб бориш санъати ва бошловчилик маҳорати, шунингдек, ушбу лойиҳа муаллифлиги учун учун Фахрий ёрлиқ билан мукофотланган.

Юлдуз интилувчан ўқувчи. У лицейда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, теледастурлар тайёрлашда янги-янги ғоялар устида изланади. 2012 йилдан бошлаб болалар таҳририятида "Юлдузлар хиёбонида", "Юлдуз билан" сингари кўрсатувлар тайёрлаб, муаллиф ва бошловчи сифатида фаолият юритиб келаётганлигини алоҳида эътироф этиш керак.

Биз ҳам бўлғуси журналист қизимизга ижодий баркамоллик тилаймиз.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди