Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ОРЗУЛАРИ ОЙДИН УФФОРА

Ҳабибуллаева Уффора 1994 йили Пахтаобод туманида туғилган. У айни вақтда Пахтаобод иқтисодиёт коллежида, "Камолот" ЁИҲ бошлинғич ташкилоти етакчиси.

Бадиий ижоднинг шеърият, наср ва публицистика йўналишларида қалам тебратиб келаётган Уффора интилувчанлиги, илмга чанқоқлиги билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган.

Унинг ранг-баранг мавзуларда ёзган мақола, ҳикоя ва шеърлари туман, вилоят ва республика даврий нашрларида чоп этилган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими қошидаги "Бобур издошлари" тўгарагининг фаол аъзоси. Ундаги шижоат, янгиликка интилиш ва ёрқин истеъдод вилоятимизда ўтказилаётган адабий анжуман, мушоира ва тадбирларда яққол кўзга ташланмоқда. Уффора ўз ижод намуналарини жамлаб, 2011 йил Тошкентдаги "Академнашр" нашриётида "Манглайдаги бахт" номли илк шеърий тўпламини чоп эттирди. "Шаҳрихонсой мавжлари" анъанавий водий ёшлари анжуманида фаол иштирок этиб, таниқли шоирлар назарига тушди.

2012 йил Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва "Ижод" жамоат фонди томонидан "Дўрмон" ижод уйида ўтказилган "Истеъдод мактаби" ёшлар семинарида фаол иштирок этиб, махсус диплом билан тақдирланди.

Уффоранинг энг юксак орзуларидан бири - сухандон бўлиш. Шу боис, у она тилимизнинг бойлиги, жозибаси ва адабий тил меъёрларини ҳамда инглиз тилини мукаммал ўрганишга интилмоқда.

Келажакка ишонч билан қараётган Уффорага орзулари ушалишида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди