Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

ОДАМ САВДОСИ МАВЗУСИДА СЕМИНАР

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишда ҳамкорлик масаласи" мавзусида семинар ўтказилди.

Туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, "Маҳалла" жамоат фонди вакиллари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари, шунингдек, "Меҳримиз Сизга" нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Семинарда одам савдоси қурбонига айланган кишиларга ижтимоий, ҳуқуқий ва руҳий ёрдам кўрсатиш, уларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг турли маънавий таҳдидлар тўғрисидаги билим ва тушунчаларини бойитиш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, мустақил фикрловчи шахсни тарбиялаш, шунингдек, фуқароларнинг огоҳлигини, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, одам савдосига қарши курашиш борасидаги тушунчаларини кенгайтириш хусусида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Якунда семинар иштирокчилари одам савдосининг олдини олиш бўйича мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларини янада кучайтириш юзасидан ўз олдиларига аниқ вазифалар белгилаб олдилар.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова иштирок этди.

Н. ХУШВАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди