Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

24 МАРТ - БУТУНЖАҲОН СИЛГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

СОҒЛИГИМИЗГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК

Сил касаллиги инсониятни узоқ йиллардан бери безовта қилиб келаётган ижтимоий касалликлардан биридир. У юқумли касаллик бўлиб, асосан инсоннинг ўпкасига зиён етказади.

Бу касаллик билан оғриган беморлар йўталганида ва аксирганида ҳасталик мик-роблари ҳаво орқали ташқарига чиқади ва тарқалади.

Ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабабини немис олими Роберт Кох биринчи бўлиб 1882 йили кашф этган. У узоқ йиллик изланишлари натижасида сил касалини қўзғатувчи -таёқча шаклидаги микробни топди ва касаллик шу таёқча кўринишида микроб ажратиб чиқаришини ҳамда унинг ўта юқумли эканлигини исботлаб берди.

Сил касаллигининг икки хил тури мавжуд.Унинг очиқ тури билан оғриган беморлар бир кеча-кундузда 20 миллионгача микробактерия ажратиб чиқаради. Шундай экан, бундай беморлар билан мулоқот қилиш ўта хавфлидир. Сил микробактериялари инсон организмига шундай касаллик билан оғриган одамдан ёхуд хайвондан юқиши мумкин. Агар одамда шу касаллик аломатлари сезилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиниши мақсадга мувофиқдир.

Сил касаллиги илк босқичларида аниқланса, уни даволаш бирмунча осон кечади. Акс ҳолда жиддий даволаниш зарур.

Даволаниш курсининг дастлабки бир неча ҳафтаси шифохонада ўтказилади. Умумий даволаш курси эса 6 ойдан 9 ойгача давом этиши мумкин. Бу касалликка чалинган беморлар тўлиқ даволанишлари шарт, чунки улар даволанишни бошлагач, ривожланаётган бактериялар камайиб, бошқа одамларга юқиш хавфи кескин камаяди.

Лекин бир нарсани унутмаслик лозим. Муолажаларни бошлаган бемор бир оз муддат ўтгач, ўзини яхши ҳис қилиши мумкин. Аммо бу касалнинг тўлиқ тузалиб кетди, дегани эмас. Улар муолажаларни тўхтатмай, айтилган дори-дармонларни охиригача қабул қилишлари шарт. Шундаги бу касаллик бутунлай барҳам топади.

Беморлар шифокор тавсия этган дориларни ўз вақтида тўлиқ қабул қилишлари, шу билан бир қаторда касаллик тўла барҳам топгунга қадар мутахассис врач - фтизиатр назоратида бўлишлари шарт.

Инсон организми ҳамиша сил касаллигининг ривожланишига қарши курашиб келади, аммо нотўғри овқатланадиган, чекувчи, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар истеъмол қилувчи ҳамда ОИВ билан оғриган одамларда бу касалликни юқтириб олиш ҳолатлари бошқа инсонларга нисбатан анча юқори бўлади.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, хусусан, уларни - сил касаллигидан ҳимоя қилиш энг аввало, янги туғилган болалардан бошланади. Шу боис, чақалоқлар туғруқхонадаёқ БЦЖ вакциналари билан эмланади. Болалар ва катталар эса очиқ шаклидаги сил касаллиги билан оғриса, албатта, силга қарши махсус дори-дармонлар билан даволанади. Шунингдек, юртимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, мана шундай касалликка чалиниб қолмасликлари учун вақти-вақти билан аҳоли махсус тиббий кўрикдан ўтказилиши йўлга қўйилган.

Соғлом бўлишимиз энг аввало, ўзимизга боғлиқ. Шундай экан, биринчи нав-батда соғлигимизга эътибор қаратишимиз зарур. Соғлом бўлсаккина ишимизда унум, оиламизда хушкайфият ҳукм суради.

Гулнорахон ҚОДИРОВА,

Дилфузахон

МУЛЛАЖОНОВА,

Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника фтизиатрия бўлими шифокорлари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди