Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

ҚАРОР ВА ИЖРО

ТИЛ БИЛГАН ЭЛ БИЛАДИ

Бугунги кунда ҳар бир илмли инсон учун, айниқса келажак авлодга тарбия берувчи ёш авлод вакиллари учун тил билиш жуда муҳимдир. Чет тилларни мукаммал ўзлаштирган одам ўз тенгқурларидан бир поғона баландда туриши ҳам бор гап. Айниқса, интернет билан иш олиб борилганда, чет давлатларга саёҳатга чиқилганда бу нарса яққол сезилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 12 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада тапкомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам айнан шу мақсадлар кўзда тутилган. Мазкур қарор ижроси юзасидан туманимиздаги қатор мактабларда ҳам намунали ишлар йўлга қўйилди.

Бизнинг 30-умумтаълим мактабимизда бошланғич синфларда хорижий тиллар оғзаки нутқ тарзида, ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда дарс ўтиш орқали ўргатилмоқда. Умуман, мактабимизда хорижий тилларни, айниқса, француз тилини пухта ўргатиш борасида муайян тажриба тўпланган.

Шунингдек, фидоий устозларимиздан бири Муҳиддин Шаҳобиддиновнинг Франция давлатидан олиб келган "Трамполине" дарслигининг аудио-видео кассеталари ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Франция давлати элчихонаси кўмагида нашр этилган "Тромполине" дарслиги ўқувчиларга тажриба синов тарзида ўқитилаётганлиги самарали натижалар бермоқда.

Шу сабаб кўплаб ўқувчиларимизнинг танлов ва фан олимпиадаларининг туман, вилоят босқичларида юқори ўринларни эгаллашларида хорижий тилларни пухта ўрганаётганликлари қўл келмоқда. Айниқса, тил ўрганиш ўқувчи маънавиятини, унинг интелектуал салоҳиятини юксалтиради.

Тўғрисини айтганда, бошланғич синфдаги ўқувчиларнинг хотираси кучли бўлади. Кўп нарсани дарров илғай олади. Қўғирчоқ театрлар, турли рангдаги шакллар, халқ эртаклари асосидаги саҳна кўринишлар, ўйинлар ўқувчининг қизиқишини оширади. Мен бир муаллим сифатида тилни қизиқиш билан ўрганаётган кичкинтой ўқувчиларимнинг бийрон тили хориж тилига мослашаётганлигини кўриб, беҳад қувонаман. Аста-секин ўз фикрини хориж тилида баён эта олиш ҳар қандай киши кўнглига завқ бағишлайди. Ўқувчиларимизнинг чет тилини ўрганишга иштиёқлари кучли. Улардан келажакда турли соҳаларда ўзга юрт ёшлари билан бемалол беллаша оладиган малакали мутахассислар етишиб чиқишига ишонаман.

"Инсон ўз юрти заминига томир отиши керак, лекин унинг нигоҳи бутун дунёни кузатсин", дейди донишмандлардан бири. Шундай экан, бугунги ёшлар ўз устиларида кўпроқ ишлашлари керак.

Мен мутахассис сифатида ёшларимиз хорижий тил бўйича пухта билим олишлари учун ҳар куни ўз устимда ишлайман, ҳамкасбларим дарсларини кузатаман. Айниқса, мактабимизнинг француз тили ўқитувчиси Умида Ёқубованинг дарс ўтиш тажрибасидан кўп нарсаларни ўрганяпман. Бу муаллима ўқувчиларини ўзи сингари изланувчан ва тиришқоқ қилиб тарбияламоқда.

- Ўқувчиларимга дарс беришимда афсонавий юрт - Францияда бўлганим, ҳамкасбларим билан тажриба алмашганим жуда қўл келади,- дейди Умидахон. - Хорижий тилларни ўрганиш бўйича ютуқларимиз янада кўп бўлишини истардим.

Ҳа, ёшларимиз қанчалик билимли, кенг тафаккурли, шу билан бир қаторда тил билса, юртимизнинг келажаги ҳам порлоқ бўлиши аниқ.

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ туманидаги

30-умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди