Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

МУЛОҲАЗА

"БИЗНИНГ АЁЛЛАРГА ҲАЁ ФАЗИЛАТ"

Аёл! Унда бутун олам қувончи, гўзаллиги мужассам. Айниқса, ўзбек аёли деганда, кўз олдимизда тунлари бедор бешик тебратиб, алла айтаётган, ширин табассум ҳадя этиб, қалбимизга муҳаббат чўғини ташлаган, кўзларида ибо нурлари порлаб турган кумуш сиймо қизлар, ишдан ёки ўқишдан атиги бир дақиқагагина кеч қолсак, "Болажоним, нега кеч қолдинг, хавотир олдим-ку", деб меҳрли нигоҳлари билан термулиб турган мунис онажонларимиз намоён бўлади.

Ҳаё, одоб, ғурур, андиша деб номланган фазилатларнинг илдизи ўзбек аёлларининг қалбидадир. Дарҳақиқат, бизнинг аёлларимизга хос ўзбекона фазилатлар дунёдаги ҳеч бир халқда йўқ. Аёл ва қизларимиз гўзаллиги, аввало, уларнинг ҳаё-ибоси билан мукаммал. Муқаддас ҳадисларимизда ҳам имон бир дарахт бўлса, унинг бир шохи ҳаё экани айтиб ўтилган. Бу бежиз эмас. Иймони бутун инсоннинг ҳаёси ҳам бутун бўлади.

Шу нуқтаи назардан қараганда, биз педагоглар ёшларга илм, касб-ҳунар ўргатиш билан бирга, уларни чиройли хулқларга одатлантириб боришимиз лозим. Чиройли хулқ эса уларнинг юриш-туриши, сўзлашув маданияти ҳамда кийинишида акс этади. Бу борада мен қизлар тарбиясида онанинг ўрни ниҳоятда аҳамиятли эканини таъкидламоқчиман. Чунки, боланинг энг биринчи тарбиячиси унинг онасидир.

Халқимизда, "Эр-подшоҳ, хотин-вазир", деган ҳикматли гап бор. Бу оилада отанинг ҳурмат ва эътиборини кўрсатса, тарбия борасида оналаримиз, аёлларимиз "шоҳ" бўлмоғи керак. Айниқса, қиз боланинг тарбиясида бу ифода ғоят ўринли. Онасини кўриб қизини олиш, қирғоғини кўриб бўзини олиш ўзбекона тажрибада синалган тушунча. Маънавияти юксак аёл қўлида тарбия топган эрка - инжиқ қизлар ҳам йиллар давомида худди онасидай гўзал хулқли бўлишига ҳаётнинг ўзи гувоҳ.

Бир опамизнинг куйиниб айтанларига бир қулоқ тутинг-а: "Укамни уйламоқчи бўлиб, келин топдик. Ҳамманинг назарида эсли-ҳушли, кўрганки одамнинг ҳавасини келтирадиган одобли қиз. Бўлажак келинни суриштирдик. Кўпчилик онаси ҳақида яхши фикр айтмади. Лекин шунга қарамай биз келиндан айнимадик. Ахир, онасини эмас, қизини келин қиляпмиз-ку, бизга қиз яхши бўлса бўлгани, дедик. Мана, йиллар ўтиб, ўша "одобли қиз" келинимиз худди онаси каби бадфеъл аёл қиёфасини ўзлаштириб олди. Азалдан ўзбек аёли эри ва унинг қариндош-уруғларига ўта хушмуомала бўлган, уларнинг юзига тик боқмаган. Шунингдек, қиз бола ҳам отаси, ҳам акалари билан мулойим, секин сўзлашган. Нафақат муомалада, балки юриш-туришда, кийинишда ҳам қизлар одоб, ҳаё чегарасидан чиқмаганлар.

Кун чиқмасдан остонасини супуриб-сидириб, хонадонига файз бағишлаётган келинчак, чеҳрасида нур балқиб, лабида майин табассум билан қўли кўксида чой узатаётган, ибо ва ҳаё ила эгилиб, келинсалом қилаётган нозик хилқатларимиз орамизда кўп. Афсуски, Ғарбга эргашиш, тақлид қилиш туфайли чиройли урф-одатларимизнинг айримлари унутилмоқда. Қиз боланинг кўча - кўйда очиқ-сочиқ кийиниши, уйда эса отаси, акалари билан гап талашиши, улар олдида ўзини номақбул тутиши каби ҳолатлар табиий бўлиб кўринади энди. Бундай қизлар оила бекаси бўлишгач, эрларига ҳам қатгиқ гапираверадиган бўлиб қолишмоқда.

Шу тариқа оилада униб-ўсаётган қизлар тарбияси издан чиқади. Бу эса кўплаб салбий ҳолатларни келтириб чиқаради.

Бугун қадим қадриятларимиз ўзимизга қайтаётган бир даврда яшаяпмиз. Қизлар тарбиясига одобу иффатини сингдириш саъй-ҳаракати бугунги кунда боғчалардан бошланмоқда, мактаб, коллежларда маънавият дарслари, ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Оилада ҳам ота-бувалар ўгитлари ҳам шунга қаратилган. Ахир, қиз бола қанчалик замонавий бўлмасин, ҳаёсини сақлай олмаса, бу унинг феълидаги нуқсон саналади. Ҳаёли қиз ҳаммага манзур. Бундай қизлар оилада андишали, оғир-босиқ, итоатли ва қаноатли бўладилар ва шу жиҳатлари билан эркакларнинг юксак эҳтиромини қозона оладилар.

Зеро, севимли адибимиз Ғофур Ғулом айтганидек, бизнинг аёлларга ҳаё фазилатдир.

Азизахон ДЎСТМАТОВА,

Андижон педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди