Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№13 дан: 28.03.2013

СУМАЛАК САЙЛИ

Булоқбоши туманидаги "Андижон" шаҳарча фуқаролар йиғинига қарашли қишлоқ врачлик пуктида баҳор байрами Наврўз айёми зўр кўтаринкилик билан нишонланди. Жамоа ўз ҳудудини ободонлаштириб, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқаздилар.

Байрам арафасида тиббиёт ходимлари томонидан сумалак сайли ташкил этилди. Шунингдек, "Наврўз - гўзаллик ва эзгулик байрами" мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирга фахрийлар, ижодкор аёллар, кам таъминланган оила вакиллари таклиф қилиндилар. Пазанда шифокорлар Ўринчахон Хусанова, Роҳатой Абдуллаева, Нилуфархон Мирзаева, маҳалла фаоллари Раънохон Ғиёсова, Дилоромхон Тешабоевалар бош бўлиб, дошқозонда сумалак пиширдилар.

Дастурхонга Наврўзнинг шох таоми сумалак, шунингдек, кўк сомса, чучвара ва бошқа баҳорий таомлар тортилди.

Тадбир ташкилотчилари баргани байрам билан қизғин муборакбод этдилар. Маҳалла ҳудудидаги оилаларга сумалак тар-қатилди.

Р. ЖУМАНИЁЗОВА,

Булоқбоши тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди