Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 18.04.2013

ҚАРОР ВА ИЖРО

ХИЗМАТЛАР СИФАТИ ВА КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

Мамалакатимиз мустақил тараққиёт йилларида жамият ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида катта муваффақиятларга эришаётганлиги жаҳон жамоатчилиги томонидан эътироф этилмоқда.

Сир эмаски, юртимизда олиб борилаётган ислохотлар халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дарҳақиқат, юртимизда кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби кўчмас мулк бозори тизими йўналишларда ҳам муайян ютуқларга эришилмоқда. Соҳани ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, нафақат вилоятимиз, балки республикамиз кўчмас мулк бозорида самарали фаолият олиб бораётган "Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ Андижон вилоят филиали жамоаси фаолияти кўлами, кўрсатилаётган хизматлар сифати тобора ортиб бормоқда.

Жамоа кўчмас мулк соҳасига оид барча йуналишларда фуқаролар ва тадбиркорларга юқори савияда хизмат кўрсатиб келмоқда. Яъни, кўчмас мулк битимларини расмийлаштириш, фуқароларга соҳага доир тавсия ва маслаҳатлар бериш, зарур қулайлик ва шарт-шароитларни яратиш ишлари намунали тарзда йўлга қўйилган.

Жамият филиали жорий йилда қуйидаги вазифаларни амалга оширишни режалаштирган:

- кўчмас мулк савдолари хажмини ошириш;

- корхона ва ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;

- мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик субъ-ектларига тижорат таклифларини етказиш.

Шу ўринда айтиш жоизки, 2013 йил давомида жами 180 та тижорат таклиф хатларини етказиш кўзда тутилган.

Жамоа томонидан танлов, аукцион ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил қилиниб келинаётган кўчмас мулк савдолари самараси ўлароқ кўплаб фуқаро ва тадбиркор муайян мулкларга эга бўлмоқдалар. Биргина жорий йилнинг 1-чорагида 30 дан ортиқ тадбиркорлар кўчмас мулк соҳибига айландилар.

Савдолардаги қулайликлар, шу жумладан, ҳар бир олинган даромаднинг бешдан бир қисми рағбатлантиришга йўналтирилиш тартиби жорий этилганлиги ижобий натижаларга эришишда муҳим роль ўйнамоқда.

2013 йилда туманлардаги машина-трактор парклар, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва тугатиш комиссияларининг мулкларини савдоларга жалб қилиш орқали қўшимча иш ўринлари яратилиб, шу орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш таъминланмоқда.

Бугунги кунда кўчмас мулк агентлари сонини кўпайтириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш учун зарур барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Халқимизда: "Кўчмас мулк - кетмас давлат" деган ҳикматли гап бор. Шу нуқтаи назардан кўчмас мулкка эгалик қилиш истагидаги юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатиш, соҳа ишини янада ривожлантириш орқали халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш йулида бор имкониятларимизни ишга соламиз, фаолиятимиз кўламини янада кенгайтирамиз.

Воҳиджон

МАТКАРИМОВ,

"Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ Андижон вилоят филиали бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди