Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 18.04.2013

18 АПРЕЛЬ - ЁДГОРЛИКЛАРНИ ВА ТАРИХИЙ ЖОЙЛАРНИ АСРАШ ХАЛҚАРО КУНИ

ТАРИХИЙ ОБИДА ВА ЁДГОРЛИКЛАР -ХАЛҚИМИЗНИНГ БЕБАҲО МУЛКИ

Кишилик жамияти цивилизацияси жараёнида инсоният томонидан Миср эҳромлари, Тожмаҳал, Перудаги гигант ҳайкаллар, Туркиядаги ер ости шаҳарлари, Эйфель минораси сингари юзлаб улкан иншоотлар, ноёб меъморий ёдгорликлар бунёд этилганки, улар қурилиш услуби, меъморий-муҳандислик жиҳатлари билан ҳар қандай кишини ҳайратга солади.

Ўтган асрнинг ўрталарига келиб, жаҳон жамоатчилиги ана шундай нодир ва бетакрор ёдгорликларни асраб-авайлаш, уларни умумбашарият мулки сифатида келажак авлодга етказиш масаласига эътибор қаратди. ЮНЕСКО ташкилоти 1972 йили Парижда бўлиб ўтган симпозиумида тарихий жой ва ёдгорликларни муҳофазага олиш ҳақида резолюция қабул қилди. 1983 йилда БМТ томонидан 18 апрель - "Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни" деб белгиланди. 2003 йилда эса ЮНЕСКО ташкилоти Номоддий маданий меросларни муҳофазага олиш ҳақида ҳам қарор қабул қилган.

Маълумки, Ўзбекистонда ҳам тарихий обида ва маданий ёдгорликлар жуда кўп. Улар халқимизнинг ўтмишини ўзида мужассам этган миллий қадриятларимиз намунаси, халқимизнинг бебаҳо мулки ҳисобланади. Юртимиздаги юзлаб кўҳна ва бетакрор обидалар асрлар давомида жаҳон жамоатчилигини лол этиб келмоқда. Бу ҳар бир юртдошимиз қалбида муқаддас она заминимизга чексиз муҳаббатни, ўтмишга дахлдорлик ҳиссини, фахр-ифтихор туйғуларини шакллантириши, қолаверса, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда. Шу боис уларни ўрганиш, муҳофаза қилиш, келажак авлодга бус-бутун етказиш айни кундаги муҳим вазифалардан биридир.

Бу борада юртимизда кенг-кўламли ишлар олиб борилмоқда. Тарихий ва маданий ёдгорликлар Ўзбекистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуни билан ҳуқуқий муҳофазага олинган.

Бугунги кунда вилоятимизда маҳаллий ва республика аҳамиятига молик 371 та тарихий ва маданий мерос объектлари рўйхатга олинган, - дейди маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси Андижон вилоят бўлими етакчи мутахассиси Дилшодбек Юсупов. - Улардан 114 таси археологик, 66 таси меъморий ёдгорликлар, 117 таси маҳобатли санъат ёдгорликлари-ҳайкаллар бўлиб, қолган 74 таси эса диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳлардир.

Кейинги йилларда мамлакатимизда тарихий обида ва маданий ёдгорликларни қайта тиклаш, ободонлаштириш борасида жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Хусусан, вилоятимизда ҳам бу борада ибратли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Андижон шаҳридаги "Мирпўстин", Конобод шаҳридаги "Фозилмон ота", Жалақудуқ туманидаги "Кутайба ибн Муслим", Булоқбоши туманидаги "Имом ота", Балиқчи туманидаги "Уч булоқ", "Тузлуқ момо" зиёратгоҳларида, шунингдек, Андижон шаҳридаги "Меҳмон валий" жомъе меъморий мажмуаси, Сарвонтепа, Чордонатепа ҳамда Шаҳрихондаги "Понсод" масжидларида олиб борилган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари фикримизга ёрқин мисолдир.

Соҳа мутахассислари томонидан туман ва шаҳарлардаги маданий мерос объектлари деб эътироф этилган ёдгорликлар тўла ўрганиб чиқилмоқда. Уларнинг аксариятида кадастр-баҳолаш, муҳандислик-тадқиқот, топономик, картография ишлари амалга оширилди. 40 дан зиёд тарихий ёдгорликларнинг кадастр ҳужжатлари, 50 ортиқ объектнинг паспорти тайёрланди.

Тарихий манбалар, олимлар, мутахассисларнинг хулосалари, илмий-тадқиқот ишлари натижаларига асосланган ҳолда Марҳамат туманидаги Мингтепа қалъаси ҳамда Жалақудуқ туманидаги Далварзинтепа ёдгорликларини ЮНЕСКО ташкилоти рўйҳатига киритиш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Мингтепа қалъаси қадимий Даван давлатининг пойтахти - Эрши шаҳрининг харобалари эканлиги тарихдан маълум. Олимларнинг аниқлашича, ўз даврида қалъанинг шаҳар ичи қисми 38 гектар, шаҳар ташқариси эса 230 гектар майдонни эгаллаган. Эрши ҳукумдорининг махсус саройлари жойлашган Алитепа, Жунғортепа, Қоровултепа сингари ўндан ортиқ тепаликлар харобалари ҳозир ҳам сақланган.

Дарҳақиқат, миллий давлатчилигимиз тарихини ўзида акс эттирувчи, келажак авлодларга мозийдан хабар берувчи бу каби археологик ёдгорликларни, тарихий ва маданий обидаларни асраб-авайлаш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди