Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 18.04.2013

ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

СИЗ ПАРИСИЗ, СИЗ НИСО...

Аёл киши 38 ёшида фикран теранлашган, фарзандларини вояга етказиб, уларга ибрат, бувилик мақомига тадорик кўраётган бўлади.

Мақсудахон Отахонова айни шу ёшида ҳам умр ўтиб бораётганини оқ ва қорани ажрата олиш вақти етганлигини англаб етмади. Нафс йўлида нафақат луқмасини, хатто остонасини ҳам булғади.

М.Отахонова ўз хонадонида фоҳишахона ташкил этиб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилганликда айбланиб, Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан унга нисбатан хукм ўқилди.

Хонадон бекаси, унинг сарамжон-саришта этгувчи фариштаси ўз эшигини маънан бузуқ кимсалар учун очиб берса, эртага юрт дарвозасини кимлар қўлига тутади. Аёл энг аввало, эртанги авлодниниг тарбиячиси. Тарбиячининг эса ўзи тарбия топган бўлмоғи керак. Афсуски, Мақсудахон каби айрим юртдошларимизнинг хатти-ҳаракатлари туфайли бугун ўзбек аёллари шаънига ҳам доғ тушмоқда. Кўчада бир-бири билан муштлашган, оғзидан боди кириб, шоди чиқаётган, гапма-гап юриб, ҳатто ичкиликни ҳам одат этаётган, юртма-юрт кезиб тирикчилик ташвишини бўйнига ортмоқлаган аёлларни кўрсам, эркакларимиз бекликдан воз кечдиларми ёҳуд аёллар бегойимлик моҳиятини унутдиларми, деб ўйланиб қоламан. Бугун муаммолар қаршисида тўхталсак, унинг илдизини қидиришга тушамиз. Турли жиноятлар, қизлар ўртасидаги тарбиясизликлар, бебошлик, беҳаёлик... Уларни глобаллашув бузаётганини рўкач қиламиз. Аслини олганда фарзанд андозани ота-онадан олади. Агар барчасига техника тараққиёти сабаб бўлаётган бўлса, нега унда ҳамма ёшлар тарбияси жар ёқасида эмас. Бугунги авлод орасида шу даражадаги баркамоллари борки, уларнинг тарбия ва таълим борасидаги эришган ютуқлари олдида лол қолмай илож йўқ. Буларда оилавий тарбия муҳити аслида тартибли эканлигининг гувоҳи бўламиз.

Аёл ҳақида сўз кетганида одатда, унга ҳамоҳанг она, рафиқа, ҳатто жамиятдаги мувозанатни ушлаб турувчи зот, дея таъриф берамиз. Яна унинг таърифини келтирганда гулу пари қолмайди. Жамики нафосат тимсолини ифодаловчи атамалар аёл сўзига бирикади. Бироқ бу ҳилқатни жиноятчи дея таърифлашга тил бормас экан. Аёл гул каби нозик, бироқ суянсанг тоғ бўлгудек қудратга эга. Бу қудрат юртнинг эртасини яратишга, келажагини тарбиялашга сарф этилса, аёл, миллат шаъни янада юксакларга кўтариларди.

Р. РАҲИМОВ,

жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди