Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 18.04.2013

ҚАДРИЯТ

ДУО ИНСОННИ КЎКАРТИРАДИ

Азал-азалдан халқимиз дуо-фотиҳа қилишни канда қилмайди. Дуо инсонни руҳан тетиклаштириш билан бирга, унинг тилаклари рўёбига йўл очади. Шу боис, ҳар бир ишимиз аввалида ҳам, охирида ҳам дуо қиламиз.

"Дуода гап кўп!" дея таъкидлашади кексаларимиз ҳам. Шу ўринда дуо қилиш хусусида айрим мулоҳазаларни айтиб ўтишни жоиз топдим.

Тушлик қилиш учун шаҳримиздаги шинамгина ошхоналардан бирига шерикларим билан кирдик. Биз билан ёнма-ён столда ёшлар ўтиришиб овқатландилар. Улар овқатланиб бўлишгач, дуо қилмай туриб кетдилар. Улардан бири дуо қилиб ўрнидан тургунига қадар қолганлари унга бақириб: "Бўлмайсанми?" "Намунча имилладинг?! Худди чолларга ўхшаб дуо қиласан-а?"

Қизиқ, еган-ичганига шукрона айтиб, дуо қилишнинг нимаси ёмон экан?

Болалигимда раҳматли бобом: "Ўғлим, инсон нимага етишмоқни ният қилса, дуо қилиб сўраса бас, Яратганнинг карами кенг, у албата, нолаларимизни эшитади", дердилар. Биз ёшларни тўғри йўлга солиш, оқ-қорани танитиш катталарнинг зиммасида эмасми? Зеро, "қуш уясида кўрганини қилади".

Қўшнимизнинг уйида тўй бўлди. Нонуштага кирдик. Элга ош тарқатилгач, ҳатми Қуръон ўқилди. Ҳамма бирдек қўлларини дуога очган. Ажабланарлиси, ёнимиздаги алоҳида бир хонада ўтирган ёшлари ўттизларни қоралаб қолган бир гуруҳ кишилар бамайлихотир гурунгини давом эттиришарди. Гўё улардан бошқа инсон йўқдек. Бу ҳам майли, уларнинг олдига бориб, "Биродарлар, дуо қилиняпти, бироз секинроқ..." дейдиган инсон топилмади. Улар шундай бўлса, фарзандлари қандай тарбия топади? Бу ҳақда узоқ ўйладим. Аммо мени ўйлантираётган саволларга жавоб топа олмадим.

Боболаримиз, онахонларимиз қўлларини дуога очиб, юрт тинчлигини сўраб, халққа омон-эсонлик тилаб, фарзандлар иқболини истаб юзларига фотиха тортганларида, дилинг яйраб, ўзингни руҳан тетик ҳис этасан, киши. Зеро, дуо инсонни кўкартиради. Фарзандларимиз, ёшлар онгига ана шу нарсани сингдириб борсак, улар маънавиятли, тарбияли инсонлар бўлиб камол топадилар.

Авазбек МЎМИНОВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди