Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 16.05.2013

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА

КОРХОНАМИЗ НУФУЗИ ОРТИБ БОРМОҚДА

Мамлакатимизда кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги натижасида ана шу йўналишда иш олиб бораётган корхоналар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Хусусан, маҳаллийлаштириш дастури доирасида коорпорация тизимга асосланган маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали кейинги йилларда "GM Ўзбекистон" автомобиль корхонасига бутловчи қисмлар етказиб берувчи корхоналар сафи кенгаймоқда.

Жумладан, биз меҳнат қилаётган Андижон тумани, Хартум қишлоғи Жевачи маҳалласидаги "Plast Servis And" хусусий корхонаси ҳам ана шундай корхоналар сирасига киради. Корхонамиз фаолият кўрсата бошлаганлигига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, ўтган қисқа давр ичида салмоқли натижаларга эришди. Айни кунда корхонамиз "Lasetti", "Neksia", "Spark", "Matiz" русумдаги автомобиллар учун қисқич, рул қопқоғи, эшик чўнтаги, тўсқич сингари 26 турдаги пластмасса қисмлар шунингдек, пластмассали брусчатка қолиплари тайёрланмоқда.

- Корхонамиз 2006 йилда ташкил этилган, - дейди "Plast Servis And" хусусий корхонаси раҳбари Анваржон Нурфайзиев. - Ўшанда ишлаб чиқариш биноси барпо этилиб, хориждан пластмасса буюмлар ишлаб чиқарувчи термопласт станоги олиб келиб ўрнатилди. Зарур жиҳоз ва хом-ашёлар келтирилиб, 3 нафар киши билан иш бошлаганмиз. Дастлаб хўжалик буюмлари ишлаб чиқарганмиз. Ўтган давр мобайнида муайян тажриба тўпладик, маҳсулотларимиз хажми, тури ва сифатини ошириш учун доимий равишда изланиб иш олиб бордик.

Дарҳақиқат, раҳбариятимизнинг саъйи ҳаракати билан кейинги йилларда салмоқли ишлар амалга оширилди. Корхонанинг ўз айланма маблағлари ҳамда "Ҳамкорбанк"дан олинган 200 миллион сўм миқдоридаги кредит ҳисобига 2009 йилда Хитойдан яна 3 та термопласт станоги олиб келиниб, ишга туширилди. Натижада корхонамизда ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда ишловчилар сони ортди.

Айни кунга келиб, корхонамиз ҳамкорлик шартномаси асосида "GM-Ўзбекистон", "Ўз Тонг Хон Ко", "Ўз Корам Ко", "Ўз Донг Янг Ко" сингари қўшма корхоналарга ўз маҳсулотларини етказиб бермоқда.

Биргина жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида корхонамизда 200 миллион сўм миқдордаги 50 минг дона турли пластмасса қисм ва жиҳозлар тайёрланиб, ҳамкорларга етказиб берилди.

Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни, илғор иш услубларини жорий этишда корхонамиз раҳбари Анваржон Нурфайзиевнинг хизматлари ниҳоятда катта. Умуман, эришилаётган муваффақиятларда меҳнатни ташкил этишда илғор иш услубларини қўллаш, ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, ишчи-хизматчиларни муносиб рағбатлантириш муҳим омил бўлмоқда.

Дастлаб 3 нафар киши билан иш бошлаган корхонамизда ҳозирда 40 нафарга яқин киши меҳнат қилмоқда. Ишловчиларнинг аксарияти ёшлар ва хотин-қизлардан иборат. Одинахон Отабоева, Дилбарой Бўлишева, Оязимхон Исмоилова, Шоирахон Абдуллаева, Нурбек Рўзиев, Жавлонбек Комилов сингари тажрибали ишчиларимиз белгиланган режаларни доимо ортиғи билан бажариб келмоқда. Бундан ташқари, корхонамизда Андижон туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг амалиёт ўташлари йўлга қўйилган. Улар маълум миқорда иш ҳақи олиб иш ўрганадилар. Умуман, бизнинг самарали иш юритишимиз учун барча шароитлар яратилган, бепул тушлик, дам олиш хоналари ташкил этилган. Ойлик иш ҳақларимиз ўз вақтида бериб борилади. Дунё ҳавас қилаётган ўзбек автомобилларини ишлаб чиқаришга ҳисса қўшиб келаётган ушбу корхонада меҳнат қилаётганлигимиздан чексиз фахрланамиз.

Хуснигул ИСМОИЛОВА,

Суратда: корхона ишчилари иш жараёнида.

Х. Араббоев олган сурат.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди