Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 16.05.2013

ТАЛАБА ТАДҚИҚОТИ

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК

УНГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКНИНГ УНИФИКАЦИЯЛАШУВИНИ ТАЪМИНЛАШ ЗАРУРАТИ

Ўзбекистонда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари олий қадрият сифатида эътироф этилади.

Муҳтарам президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан конституциямизда белгиланган қоида ва талабларига мувофиқ мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилишнинг ўзига хос модели қабул қилинган. Республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланиши замирида давр синовидан ўтган беш асосий тамойил ётади.

Ўзбекистонда кўп укладли иқтисодиётга асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш билан бир қаторда, ҳуқуқий-демократик бошқарувга асосланган фуқаролик жамияти ҳам шакллантирилмоқда. Аввал маъмурий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда асосий эътибор давлат бошқаруви аппаратига қаратилган бўлса, эндиликда шахс ва жамият, давлат ва фуқаро ўртасида юзага келувчи ижтимоий муносабатлар маъмурий-ҳуқуқий тартибда шаклланишига эътибор қаратилмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликларни камайтириш ва уларни вужудга келтирувчи омилларни бартараф этиш вазифасининг муҳимлиги айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексни такомиллаштиришни тақозо этади.

Мамлакатни модернизация қилишнинг аҳамияти ва жадал ривожланаётган демократлаштириш жараёнларини назарда тутган ҳолда юртбошимиз томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифаси қўйилган. Кодекснинг янги таҳрири суд-ҳуқуқ тизимининг либераллаштирилиши муносабати билан республикамизнинг жиноят қонунчилиги сиёсатида, маъмурий қонунчиликда юз берган ўзгаришлар ўз аксини топиши лозимлиги назарда тутилган.

Айни кунда амалда бўлган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс юридик шахсларнинг жавобгарлигини алоҳида тартибга солмайди. Асосан, жисмоний шахсларга (фуқаролар ва мансабдор шахсларга) татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий камчиликларидан бири баъзи ўринларда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавҳумлиги ҳисобланади. Бу каби ҳолатларни нафақат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда, балки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни белгиловчи бошқа қонун ҳужжатларининг мавжудлигига ҳам йўл қўйилади Мазкур норма шундай хусусиятга эга ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик манбаларининг ноаниқлиги, мавҳумлигини кучайтиради. Бу эса айрим мансабдор шахсларга ўз ваколатларини суистеъмол қилиши учун замин яратади.

Бундай ҳолларга барҳам бериш учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасини аниқ белгилаш лозим. Юртбошимиз таъкидлаганидек, кодекснинг янги таҳрирда қабул қилиниши бугунги кунда ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган маъмурий жавобгарликка оид нормаларнинг унификациялашувини, яъни бирхиллашувини таъминлаши керак.

Бунга маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги бирдан-бир норматив ҳужжат - Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс эканлигини назарда тутувчи нормани кодексда белгилаш йўли билан эришиш мумкин. Шу боис бошқа қонун ҳужжатларининг маъмурий жавобгарлик масалаларини тартибга солувчи нормалари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилиши зарур.

Юқоридаги чора-тадбирлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик манбалари доирасини аниқ белгилаш имконини беради.

Наргиза ХОЛМИРЗАЕВА,

ЎзМУ ҳуқуқшунослик

факультети 2-босқич

талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди