Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№20 дан: 16.05.2013

ТАДБИРКОРЛАРИ БОР ГЎША ОБОДДИР

Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчаси ҳудуди чегара зонасида жойлашган "Ўзбекистон" маҳалласи энг катта ва обод масканлардан бири ҳисобланади. Ушбу маҳаллада қўли очиқ тадбиркорлар, савобталаб инсонлар кўпчиликни ташкил қилади. Аҳоли ўртасидаги бирдамлик туфайли маҳаллада янги замонавий гузар, чойхона, новвойхона, турли устахона ва мини дўконлар қад ростлади.

- Тадбиркор Муҳаммаджон Позилов томонидан маҳалла ўрамидаги янги қабристонга дарвоза, дафн маросимини ўтказишга келганлар учун катта ҳажмда айвон қурдирилди, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маматхолиқ Собиржонов. - Маҳалламиз аҳолиси эса атрофига манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экдилар. Қурилиш қўли гул ҳунарманд усталар Бахтиёр Тожиаҳмедов, Абдувоҳид Ҳамидов, Жакбарали Умаров ва шогирдлари томонидан битказилди.

Бундай хайрли ишлар Хотира ва Қадрлаш кунида ҳам давом этди. Бир пиёла чой устида ўтганлар хотирланиб, тириклар қадрланди.

Кўпчилик дуоси билан қилинаётган хайрли ишлар орқали маҳалла обод ва кўркам бўлиб бораётир.

Ҳ. МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди