Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№27 дан: 04.07.2013

ҲИДОЯТ НУРИ

РАҲМАТ ВА МАҒРИФАТ ОЙИ

Бугун муборак рамазон ойи арафасида турибмиз. Ҳар йили рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик, хотиржамлик билан адо этиб келмоқдамиз. Дарҳақиқат, бу ойда иймон-эьтиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки, бу муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади.

Рамазон ойи меҳр-шафқат, мурувват, эҳсон, барака ойи бўлгани сабабли бир нарсага эътибор беришимиз зарур бўлади. Қариндош-уруғларга силаи раҳм қилишлик, етим-есир, бева-бечоралар ҳолидан хабар олишлик, моли нисобига етган кишилар Исломнинг беш рукнидан бири - закот амалини айниқса, ушбу муборак ойда адо этишлари нур устига нур бўлади. Рамазон буюк Роббимизнинг бизларга берган буюк неъматларидан биридир. Зероки, бу ойда бизни икки дунёмиз саодати учун васила бўлган Қуръони карим нозил қилинган.

Аллоҳ таоло Ўзининг каломида: "Рамазон ойи бу одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир" (Бақара сураси): дейди. Бундан ташқари, рамазон имтиҳон ойи ҳамдир. Бу ой бизларга нафсимизни тарбия қилишимизда ёрдам беради. Зеро, Яратган бандаларни рўза орқали нафсни-сабрга, муҳтожларга меҳр-шафқат кўрсатишга, Аллоҳга итоат қилишга ўргатади. Барча Пайғамбарлар нафс тарбиясида ана шу ибодатдан фойдаланганлар. Мисол учун: Юсуф (а.с) бутун Миср мулкига эга бўлган ҳолларида доимо оч юрар эканлар. У зотдан: "бутун ер хазиналари сизда бўлсаю, нега оч юрасиз?" - деб сўралганда, "Мен тўқ бўлсам, очларни эсдан чиқариб қўйишдан қўрқаман", - деб жавоб берган эканлар. Дарҳақиқат, рўза - сабр имтиҳонидир. Инсон ушбу ибодат машаққатига сабр қилса, охиратдаги азобдан қутилади. Аллоҳ таоло ўзининг каломида: "Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, оғирликни хоҳламайди" (Бақара сураси, 185-оят) - деб марҳамат қилган.

Рамазон-раҳмат ва маҳфират ойи. Бу ойда мусулмонлар улкан савоблар умидида эзгу ишларни амалга оширадилар. Аллоҳ таоло фазилатли яхши амаллар учун ажру мукофотларни бир неча баробар кўпайтириб берадиган бу кунларни ғанимат билиб, гуноҳлардан покланишга, ҳайрли ишларни кўпайтиришга шошилмоғимиз лозим. Пайғамбаримиз( с.а.в) бир неча ҳадиси муборакларида рамазон фазилатлари, ҳикматлари, одоблари ва бошқа ҳолатларини баён қилиб ўтганлар. Жумладан: "Рамазон ойи келганида жаннат эшиклари очилади, дўзах эшиклари беркилади" (Бухорий ривояти). Яна Қуръони каримда "... Эй мўминлар! Бу ой шундай ойдирки, аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан озод бўлиш ўн кунлигидир". "Кимки рамазон ойи кириб келишлиги билан хурсанд бўлса, Аллоҳ унинг жасадини жаҳаннам оташига ҳаром қилади". "Агар умматим рамазон ойида қандай хислатлар борлигини билганларида эди, йилнинг барча ойлари Рамазон бўлишлигини орзу қилардилар". "Жаннат тўрт турли инсонга муштоқ бўлиб туради: Қуръон ўқувчига, тилини (ёмон сўз, ғийбатлардан) сақлагувчига, оч-яланғочларга овқат ва кийим бергувчиларга ҳамда Рамазон ойида рўза тутгувчиларга".

Рўза инсонни дўзахдан тўсиш билан бирга уни жаннатга етаклайди. Абу Умома (р.а) келиб: Эй, Аллоҳнинг расули мени бир ишга буюрингки, у билан Аллоҳ таоло менга манфаат етказсин", - дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в) "Рўза тутгин. Чунки унинг ўхшаши йўқдир", деб жавоб бердилар. Бандани Аллоҳга яқинлаштирувчи, унинг раҳматига эриштириб, азобидан узоқлаштирувчи ибодат ойи - Рамазоннинг ҳикмати, фазилатлари беқиёсдир. Ҳаттоки, Аллоҳ таоло рўза тутувчилар кириши учун жаннатда алоҳида бир эшикни (яъни Райён) яратиб қўйган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларига : "Эй мўминлар! Аллоҳга ва унинг расулига ҳамда ўзларингдан бўлган раҳбарларга итоат қилинглар..." (Нисо сураси, 59-оят) деган буйруғига итоат қилган бандалар сафида бўлиб, муборак Рамазон ойини чиройли ўтказайлик. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилсин ва ҳар хил офат балолардан жаннатмакон диёримизни ўз паноҳида сақласин. Яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойини барчаларимиз учун хайрли ва барокатли қилиб ибодату, дуоларимизни мақбул айласин.

Шаробиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Абу-Хурайра" жомеъ масжиди имоми.

Баҳодиржон РЎЗИБОЕВ,

Андижон шаҳридаги

"Хазрат Билол" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди