ҲУНАРМАНД ОИЛА
Избоскан тумани, Майгир ҚФЙ Дарёбўйи маҳалласида яшовчи Мақсудахон Бойматова оиласи билан тадбиркорлик фаолиятини юритиб келмоқда.
Мақсудахон қизлари, келинлари билан биргаликда аосан гулли чойшаблар, сўзана, чорси тикиш каби қўл меҳнати ҳисобланган миллий ҳунармандчилигимизни ёшларга ўргатиб келмоқда. Ўндан ортиқ шогирдлари ҳам ўрганган ҳунарлари орқасидан ўз оилалари даромадига ҳисса қўшмоқдалар.
ОРОМГОҲ БАҒРИДА
Марҳамат туманидаги 47-ДИМИ қошида ташкил этилган "Лочин" кундузги дам олиш оромгоҳида болалар ёзги таьтилни мароқ билан ўтказишмоқда.
Оромгоҳда 4 та тарбиячи, 2 та етакчи, 8 та тўгарак раҳбарлари фаолият юритади. Болалар бўш вақтларида миллий каштачилик, тўқувчилик, пазандачилик, тикувчилик, миллий рақс, инглиз тили, компютер саводхонлиги, спорт ҳамда бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида билим ва кўникмаларини ошириб бормоқдалар. Улар гуруҳларга бўлинган ҳолда, турли мусобақалар, беллашувларда фаол иштирок этмоқдалар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|